Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар

preview

14-февралда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун кучга кирди. Ўзгартишлар кадрлар бўлими мутахассислари кундалик ишда дуч келадиган асосий процедураларга тааллуқли бўлди. Масалан, ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартиби, меҳнат шартномасини бекор қилиш, таътил бериш ва бошқалар. Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг баъзи моддаларидан қисмлар чиқариб ташланди, баъзиларига эса, аксинча, янгилари қўшилди. Ўзгартишлар ҳақида батафсил kadrovik.uz нашрида ўқишингиз мумкин.

 

13-февралда Президент Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунни  имзолади. Ўзгартишлар орасида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:

  • ҳомиладор аёлни, шунингдек ходимнинг фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишдан бўшатишни тақиқлаш;
  • меҳнат шартномасини нафақат ёзма шаклда, балки электрон шаклда ҳам тузиш имконияти;
  • ишга қабул қилишда ходимдан маълум ҳужжатларни талаб қилишни тақиқлаш. Энди кадрлар бўлими мутахассислари ишга қабул қилиш учун ҳужжатларни идоралараро интеграция платформалари орқали сўрашлари керак;
  • иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг максимал муддатини корректировка қилиш. Энди таътил 12 ой давомида жами 3 ойдан ошмаслиги керак;
  • таътил пулини ҳисоблашга ва ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияга қайси кунларни киритиш тўғрисида аниқликлар ва ҳоказо.

Муҳим

Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун  14.02.2025 йилда расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди

Бундан ташқари, ўзгартишлар қуйидагиларга тааллуқли бўлди:

  • янги ходим ишга қабул қилинаётганда тақдим этадиган ҳужжатларга;
  • меҳнат шартномасининг реквизитларида албатта кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларга;
  • ўриндош ишга кираётганда тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатларга ва ҳоказо.

Қонун билан нафақат жорий моддаларга ўзгартишлар киритилди ва улардан баъзи қисмлар чиқариб ташланди, балки Меҳнат кодекси янги бандлар, моддалар ва қисмлар билан ҳам тўлдирилди.

Kadrovik PRO экспертлари сизлар учун батафсил таққослаш жадвалини тайёрладилар, унда Меҳнат кодексидаги ўзгартишлар нималарни аниқ қамраб олганлигини кўрсатишди. Жадвалда маълум бир тартиб-таомил Қонун кучга киришидан олдин ва кейин қандай тартибга солинганлиги аниқ мумкин.

Таққослаш жадвали билан Kadrovik PRO тизимининг пуллик кириш ҳуқуқига эга бўлган фойдаланувчилари, ёки бепул синов кириш ҳуқуқини фаоллаштирган фойдаланувчилар танишишлари мумкин.

 

МКдаги ўзгартишлар бўйича таққослаш жадвали

 

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text206304_mehnat_kodeksiga_kiritilgan_uzgartishlar