Меҳнат кодексига киритилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар
14 февралдан Меҳнат кодексига киритилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киради (13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон). Янгиликлар фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган. Хусусан, тузатишлар иш ҳақини ҳисоблаш, интизомий жазоларни расмийлаштириш ва ўқув таътилларини бериш тартибига тааллуқлидир.
Кадрлар бўйича мутахассислар қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва ички тартиб-таомилларнинг янги талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун ўз ишларида ушбу ўзгаришларни ҳисобга олишлари муҳимдир.
Жадвал
МКга киритилагн ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг солиштирма жадвали
|
11-модда |
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги давлат муассасаларига (дипломатик, консуллик муассасаларига ва бошқа муассасаларга) ишга юборилган ходимларига, шунингдек қонунда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларга эга бўлган муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан татбиқ этилади. |
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги давлат муассасаларига (дипломатик, консуллик муассасаларига ва бошқа муассасаларга) ишга юборилган ходимларга ва муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан қонунларда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда татбиқ этилади. |
|
|
11-модда |
|
Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади. |
|
|
|
|
|
|
|
106-модда |
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади. |
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма (қоғозда ёки электрон) шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади. |
|
|
106-модда |
|
Электрон шаклдаги меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида расмийлаштирилади |
|
|
|
|
|
|
|
|
солиқ тўловчининг идентификация рақами; |
чиқариб ташланди |
|
|
|
|
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда); |
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами |
|
|
|
|
|
|
124-модда |
солиқ тўловчининг идентификация рақамини; |
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини |
|
|
|
|
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (мавжуд бўлганда); |
|
|
|
|
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. |
|
|
|
|
|
Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади. |
|
|
|
|
|
|
233-модда |
|
Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди Воскресенье не учитывается при выплате денежной компенсации. |
|
|
234-модда |
|
Пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайли |
|
|
|
|
|
|
|
241-модда |
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак. |
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. |
|
|
|
|
|
|
|
257-модда |
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган тўловларнинг барча турлари киритилади. |
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади. |
|
|
257-модда |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади. |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча тизимларидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида белгиланади. |
|
|
|
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги календарь ой учун ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади. |
чиқариб ташланди |
|
|
|
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида ходимларнинг ўртача иш ҳақи қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ошадиган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади. |
чиқариб ташланди |
|
|
|
|
|
|
|
385-модда |
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари: олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун; олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. |
Олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари: биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида ўн календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида ўттиз календарь кун; учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида ўттиз календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида қирқ календарь кун муддатга ҳар йили берилади.
|
|
| 392-модда |
Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этишни ёки иш ҳақи миқдорини камайтиришни тақиқлаш Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади. |
Ҳомиладорлиги ёки фарзанлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этишни, ишдан бўшатишни ёки иш ҳақини камайтиришни тақиқлаш Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади. |
|
|
402-модда |
Ўн икки ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида ўн тўрт календарь кун бўлган таътил берилади. |
Ўн икки ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги ўн тўрт календарь кунгача бўлган таътил берилади. |
|
|
|
|
|
|
|
433-модда |
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда ўриндошлик асосида ишлашига, агар ўриндошнинг асосий иши худди шундай шароитлар билан боғлиқ бўлса (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно) ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилмайди. |
Қуйидаги ҳолларда ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди: -ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга; -агар ўриндошнинг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно); -қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда. |
|
|
|
|
|
|
|
434-модда |
Бошқа иш берувчига (асосий иш жойидан ташқари) ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт: жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини. |
чиқариб ташланди |
|
|
|
|
||
|
434-модда |
|
Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади. |
|
- Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартларини қандай ўзгартириш керак
- Вояга етмаган ходимларни ишга қабул қилишда низоли вазиятларнинг олдини олиш
- Меҳнат шартларини ўзгартириш умумий тартиби
- Кимни ва қайси ёшдан ишга қабул қилиш мумкин
- Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини қандай ўзгартириш мумкин


Канал в телеграм