2026 йилда давлат ижтимоий суғуртаси тизимида нималар ўзгаради

30.01.2026
author avatar

Юрий ФЕОКТИСТОВ

«Норма» эксперти
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Тавсияда:

- Кимлар мажбурий суғурта остига тушади

- Кимлар ихтиёрий равишда суғурталаниши мумкин

- Янги тизим қандай суғурта ҳодисаларини қоплайди

- Суғурта стажи қандай ҳисоблаб чиқарилади

- Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш қандай амалга оширилади

- Кўп учрайдиган саволлар ва мураккаб вазиятлар

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими кучга киради. Барча нафақаларни тўлаш учун махсус ташкил этилган Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси жавоб беради.

Муҳим
Нафақа миқдори уларнинг суғурта стажи ва тўланган бадаллар миқдорига бевосита боғлиқ. Бадаллар ва суғурта стажи қанча кўп бўлса, суғурта ҳодисаси юз берганда тўловларингиз шунча юқори бўлади

Кимлар мажбурий суғурта остига тушади 

Янги Қонун мажбурий ва ихтиёрий суғуртани аниқ чегаралайди. Ходимларнинг ҳар бир тоифаси учун бадалларни ҳисоблашнинг турли қоидалари ва тўловларни олишнинг турли ҳуқуқлари амал қилади.

Қуйидагиларга нисбатан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси амалга оширилади:

1. Меҳнат шартномаси бўйича ходимлар – меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча фуқаролар (деҳқон хўжаликларидаги мавсумий ишчилардан ташқари).

2. Юридик шахслар раҳбарлари – юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи сифатида фаолият юритадиган барча директорлар, бош директорлар, раислар ва бошқа раҳбарлар.

3. ФҲТ шартномалар бўйича ижрочилар – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишларни бажарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи фуқаролар.

Ушбу тоифалар учун суғурталаш уларнинг хоҳишига боғлиқ эмас – бу қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган мажбуриятдир. Суғурта бадаллари иш берувчи ушлаб қоладиган ва ўтказадиган ЖШДСнинг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади. Иш берувчи ҳеч қандай қўшимча ажратмалар қилмаслиги керак – бадаллар автоматик...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro