Аттестация натижалари бўйича малака тоифаси қандай берилади

13.03.2026
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Кўпинча хизмат бўйича кўтарилиш, иш ҳақининг ошиши ва ходим учун бошқа имтиёзлар бевосита унинг малакасига боғлиқ бўлади. Бунда Меҳнат кодексида «малака тоифаси» тушунчаси йўқ, ва аксарият ҳолларда уни белгилаш шарт эмас. Аммо агар иш берувчи лавозимларни малака тоифалари бўйича бўлишга қарор қилиб, уларнинг ҳар бири учун таълим даражаси, малака ва иш тажрибасига нисбатан турли талабларни ёзиб қўйган бўлса – бу унинг ҳуқуқи. Одатда, бу меҳнатга ҳақ тўлашни табақалаштириш, моддий рағбатлантириш, ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида амалга оширилади.

Малака тоифасининг малака разрядидан фарқи нимада.

Малака разряди ишнинг мураккаблигини ва уни бажариш учун талаб қилинадиган ишчининг малакасини белгилайди. МК бўйича малака разряди – бу ходимнинг касбий тайёргарлиги даражасини акс эттирадиган қиймат. Разряд берилиши билан, ҳосила лавозимлар ва касбларда («катта», «етакчи» ва ҳоказо) бўлгани каби, мажбуриятлар доираси ҳам кенгайиши мумкин. Малака тоифаси, ўз...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro