Кафолатли ва компенсация тўловларини қачон тўлаш керак

20.01.2025

Тавсияда:

– кафолатли тўловлар;

– кафолатли қўшимча тўловлар;

– компенсация тўловлари;

– тўлов тартиби;

– кимга тўланади;

– қандай тўланади.

Амалиётда ташкилотларда кафолатли ва компенсация тўловлари тушунчаларини адаштиришади, шу сабабли уларни тақдим этишда қийинчиликлар юзага келади. Кафолатли ва компенсация тўловлари МКнинг 279294-моддаларида назарда тутилган, бу тушунчаларни моддий ва номоддий кафолатларга ажратиш керак.

Муҳим
Моддий кафолатлар – ходим тўлиқ ҳажмда ишлай олмаган, меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган ёки ўз ихтиёрига зид тарзда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт учун ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш. Бунда кафолатли тўловлар кафолатли қўшимча тўловлар ва тўловларга бўлинади .

Ходимларга қандай кафолатли тўловлар белгиланган

МК фақат умумий кафолатлар ва компенсацияларни – ишга қабул қилишда, бошқа ишга ўтказишда, меҳнатга ҳақ тўлашда ва бошқа ҳолларда кафолатларни назарда тутади. МК белгилаган ҳоллардан ташқари, ходимларга қуйидаги ҳолларда кафолатли тўловлар амалга оширилади:

  • ходимнинг жамоа музокараларида, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлашда иштирок этиши ;
  • ходимлар манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни бажаришда ;
  • меҳнат низолари бўйича комиссия ишида иштирок этишда ;
  • ходим меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан, билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганлиги, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганлиги – ўз айбисиз, шунингдек иш берувчи ходимга шахсий ёки жамоавий ҳимоя воситаларини ажратмаганлиги сабабли ишдан четлаштирилганда ;
  • ходимга нисбатан ўтказилаётган хизмат текшируви муносабати билан ишдан четлаштирилганда ;
  • ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлганда ;
  • бекор туриб қолиш ва нуқсон иш берувчининг айби билан юз берганда ;
  • иш берувчининг айби билан меҳнат нормаларини бажармаслик, меҳнат/лавозим мажбуриятларини бажармаслик ;
  • соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи ишга ўтказилганда ;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли шахс ўзига юклатилган функцияларни бажарганда;
  • ходим хизмат сафарида бўлганда ;
  • ходим иш берувчи билан биргаликда ёки иш берувчининг таклифига биноан ўз розилигига кўра бошқа жойга кўчганида ;
  • ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлаш ёки мажбурий малака оширишдан ўтганда ;
  • ходим ўқув таътилларида бўлганда ;
  • ходим ижодий таътилларда бўлганда ;
  • айрим асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишга жойлаштиришда ;
  • мажбурий тиббий кўрикдан ўтганда ;
  • ҳомиладор аёл енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи ишга ўтказилганда ;
  • икки ёшга тўлмаган болани парваришлаётган ота-она/васийлардан бири енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи ишга ўтказилганда ;
  • ишга қабул қилишни ноқонуний рад этиш , бошқа ишга ўтказиш , ишдан четлаштириш , ишдан бўшатиш  туфайли ходимнинг мажбурий прогули ҳолатида;
  • ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органнинг қарори бажарилмаганлиги туфайли мажбурий прогулда .
Вазият 
Ишга тикланган ходимга мукофот тўлаш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг кўрсатмасига кўра ишдан бир ярим ой олдин бўшатилган ходим аввалги лавозимига тикланди. Уни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинди.
Ходим ўз ихтиёрига зид тарзда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт учун ўртача иш ҳақи ёки тариф ставкаси / лавозим маоши миқдорида кафолатли тўловлар белгиланди. Ходимга кафолатли тўловлар лавозим маоши ҳисобидан тўланди .
Ходим ишдан бўшатилган даврда корхонада барча ходимларга рўйхат таркиби кўрсатилган ҳолда байрам муносабати билан мукофот ҳисобланган.
Ҳисоб-китобга ўртача ойлик иш ҳақи эмас, лавозим маоши олинган бўлса, илгари ишдан бўшатилган ходимга мукофот тўлаш керакми?
– Ҳа, керак.
Иш берувчи меҳнат шартномасининг ғайриқонуний бекор қилиниши туфайли юзага келган ходимнинг мажбурий прогул даври учун барча кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.
Кафолатли тўловлардан ташқари, иш берувчи қонунчилик, жамоа келишувлари, жамоа шартномаси ёки иш берувчининг ички ҳужжатлари, меҳнат шартномаси белгилаган бошқа тўловларни ҳам амалга ошириши шарт .
Мажбурий прогул вақти учун ходимга ички ҳужжатларда, жумладан жамоа шартномасидан ташқари, иш берувчининг буйруқлари, корхонада қабул қилинган низомлар ва ҳ.к.да назарда тутилган барча тўловлар ҳисобланаётгани ҳисобга олиниб, ходимга мажбурий прогул даврида корхонада тўланган мукофотлар ҳам ҳисобланиши керак.

Иш берувчи ходимларга кафолатли тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширади . Шунингдек, иш берувчи қуйидаги ҳолларда кафолатли тўловларни таъминлаши шарт:

  • корхона фаолиятини тўхтатиб турганда ёки унинг фаолиятига вақтинчалик тақиқ қўйилганда ;
  • ходим ишдан ажралмаган ҳолда таълим муассасаларида ўқиганда ;
  • ҳомиладор ходима мажбурий туғруққача бўлган парваришлашдан ўтганда ;
  • ходимга болани овқатлантириш учун танаффуслар керак бўлганда .

Бунда, агар ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётган бўлса, тўловларни мажбуриятлар манфаатлари йўлида бажарилган органлар ва ташкилотлар амалга оширади .

  • сайлов ҳуқуқини амалга оширишда;
  • депутатлик мажбуриятларини, шунингдек ишлаб чиқариш ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда ўз ваколатларини амалга оширувчи Олий Мажлис Сенати аъзоси мажбуриятларини бажаришда;
  • тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ишида иштирок этишда;
  • ҳарбий мажбуриятларни бажаришда  ;
  • суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис сифатида чақирилганда ;
  • суд мажлисларида халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида иштирок этишда  ;
  • Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия фаолиятида иштирок этишда;
  • ходимнинг давлат ва жамият манфаатлари йўлидаги ҳаракатларида: авариялар, табиий офатлар оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини қутқариш ва бошқалар;
  • қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда . ҳамда қонунчилик, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Эътибор беринг 
Иш берувчи ходимни давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажариш даврида асосий ишидан озод қилади.
Вазият 
Донорларга кафолатлар
Корхонамизда донор бўлган ходим бор. У 22 январда Қон қуйиш марказида қон топширди. Корхона бу ходимга қандай имтиёзлар ва компенсациялар бериши керак?
 Донор бўлган ходимлар учун қонунчилик қатор кафолатларни белгилайди :
  • қон топшириш кунида донор бўлганходим ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга;
  • қон топширган кундан кейин донор бўлган ходимга қўшимча дам олиш куни беринг.
Агар донор бўлган ходим мунтазам қон топширгани учун «Ўзбекистон фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган бўлса, унга БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади   .
Вазият
Иш берувчи сиртқи таълим шаклида ўқиётган ходимга шаҳар транспортида кундалик йўл ҳақини тўлаши шартми?
Ташкилотимизда олий ўқув юртида сиртдан ўқийдиган ходим ишлайди. У имтиҳон топшириш, консультация ва методик материалларни олиш учун таълим муассасасига қатнаши зарурлигини айтиб, жамоат транспортида кундалик йўл харажатларини қоплаб беришни сўраган. Иш берувчи бундай харажатларни тўлашга мажбурми? Бундай компенсацияни тўғридан-тўғри белгилайдиган қонунчилик меъёрлари мавжудми, ёки масала компаниянинг ички локал ҳужжатлари билан тартибга солинадими? Шунингдек бундай компенсация фақат сессия даврига татбиқ этиладими ёки ходим уни бутун ўқув жараёни давомида талаб қилишга ҳақлими?
Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш учун таълим ташкилоти жойлашган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш учун йилига бир марта ва йўлкира қийматининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаши шарт. Давлат аттестациясидан ўтиш учун ҳам йўл ҳақи худди шу миқдорда тўланади.
Муҳим

Сиртдан ўқийдиган барча талабалар ҳам пуллик йўл ҳақи олиш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек имтиҳон сессиясини топшириш учун пуллик ўқув таътилларини олиш ҳуқуқига ҳам эга эмас.

Таълим тўғрисидаги қонун Давлат таълим стандартларига мос келадиган ва ЎзРда аккредитациядан ўтган ўқув юртларида таълим олувчилар учун кафолатларни белгилайди («Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 6, 7-моддалари). Шу сабабли аккредитациядан ўтмаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олаётган ходимларга (МК 383-моддаси, МК 385-моддаси), умумий қоидаларга кўра, қўшимча имтиёзлар берилиши мумкин эмас. Қонунчиликда истиснолар назарда тутилмаган. Ўзбекистонда қайси ОТМлар аккредитациядан ўтганини билиб олинг >>

Компенсация фақат таълим ташкилоти жойлашган жойга бориш ва у ердан қайтиш учун назарда тутилган, бироқ бир аҳоли пункти доирасида ҳаракатланиш учун эмас. Яъни, агар ОТМ бошқа шаҳарда жойлашган бўлса, у ҳолда иш берувчи чипта нархининг 50 фоизини тўлаши шарт, масалан, поезд, автобус ёки самолётга. Бироқ агар ходим шунчаки ўз шаҳри ичида ўқишга борса (масалан, метро ёки автобусда), бундай компенсация қонунда назарда тутилмаган.
Транспорт турларига келсак, Меҳнат кодексида йўлкира учун иш берувчи харажатларни қоплаши шарт бўлган транспорт воситаларининг аниқ рўйхати келтирилмаган. Бироқ, «таълим ташкилоти жойлашган жойга бориш ва қайтиб келиш» иборасидан келиб чиқиб, компенсация қуйидаги шаҳарлараро транспорт турларига нисбатан қўлланилади деган хулосага келиш мумкин:
  • Поездлар (плацкарт, купе);
  • Узоқ масофага қатновчи автобуслар;
  • Авиатранспорт (агар бундай зарурият бўлса).
Қонунда такси, каршеринг, шаҳар жамоат транспорти (метро, автобуслар, маршруткалар) учун компенсация назарда тутилмаган, чунки улар шаҳарлараро саёҳатлар учун фойдаланиладиган транспортга тегишли эмас.
Шундай қилиб, агар ходим олий таълим муассасаси жойлашган шаҳарда яшаса ва шаҳар ичида ҳар куни ўқишга бориш учун компенсация талаб қилса, иш берувчи бундай харажатларни тўлашга мажбур эмас. Бунда сиртдан ўқийдиган ходимга йўл ҳақи тўловини иш берувчи, агар бундай шарт жамоа шартномасида, келишувида ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида белгиланган бўлса, компенсация қилиши мумкин.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Хорижий олий таълим муассасасида ўқиётган ходимга иш берувчи ўқув таътили бериши шартми? Бу ҳақда батафсил жавобда билиб олинг.

Ходимларга қачон кафолатли устамалар тўланади

Кафолатли тўловлардан ташқари, иш берувчи ходимга қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни тўлаши шарт:

  • бекор туриб қолинган вақти учун, агар бекор туриб қолиш сабаблари иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаса – бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда лавозим маошининг камида 2/3 қисми миқдорида ;
  • меҳнат нормалари бажарилмаган тақдирда, агар бу ходим ёки иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса – ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда лавозим маошининг камида 2/3 қисми миқдорида ;
  • тунги вақтдаги иш учун ;
  • дам олиш, ишланмайдиган байрам кунларидаги ва ишдан ташқари иш учун оширилган миқдорда  ;
  • иш вақти давомийлиги қисқартирилган ходимларга ;
  • меҳнат шартномаси бекор қилинганда бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ;
  • вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси .

 

Ходимларга қандай компенсация тўловлари берилади

Компенсация –МК ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган меҳнат ёки бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ харажатларни ходимларга қоплаш учун бериладиган тўловлар :

  • хизмат сафарларида  – йўлкира харажатлари, турар жой ижараси харажатлари, доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик), ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар;
  • сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ишлар, шунингдек дала шароитида ва вахта усулида ишлаш вақтида ;
  • иш берувчи билан олдиндан келишилган ҳолда бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда   – ходим ва унинг оила аъзоларининг йўлкира харажатлари, мол-мулкни кўчириш харажатлари, суткалик харажатлар, турар жой ижараси харажатлари, бир марталик нафақа – кўтарма пул;
  • иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиш ;
  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги юзага келган ҳолларда ;
  • ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши муносабати билан;
  • ходим фойдаланмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ;
  • иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатишда ходимни огоҳлантириш муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштириш муносабати билан.
Эътибор беринг 
Компенсация тўловлари иш берувчи маблағлари ҳисобидан, бюджет ташкилотларида эса – давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади .
Вазият 
Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун қўшимча тўловлар
Корхонамиз – ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги объект. Шу муносабат билан ходимларга қўшимча таътиллар берамиз. Биз ходимларга яна қандай қўшимча тўловларни амалга оширишимиз керак?
– Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун қўшимча тўловларга қуйидагилар киради:
  • иш стажи учун устамалар;
  • баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар.
Ҳудудий коэффициентлар :
  • қонун чиқарувчи томонидан белгиланади;
  • ходимларнинг иш ҳақига нисбатан қўлланилади;
  • ҳудудга қараб 1,1 дан 1,7 гача қийматга эга   .
Вазият 
Вахта усулида ишловчи ходимга компенсация тўловлари
Ташкилотимизда қўриқчилар вахта усулида ишлайди. Вахтачилар ишга вилоятдан келишади. Биз уларга қандайдир компенсациялар тўлашимиз керакми?
– Ҳа, тўлашингиз керак.
Вахта усулида ишларни бажаришда МК алоҳида кафолатлар ва компенсацияларни белгилайди.
Вахтада ишлаганлик учун устамани тариф ставкаси ёки лавозим маоши миқдорида тўланг МК 472-м.:
вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, иш берувчинг жойлашган еридан/йиғилиш пунктидан иш бажариладиган жойгача бориш ва у ердан қайтиш чоғида йўлда бўлинган календарь кунлар учун;
метеорологик шароитлар ва транспорт ташкилотларининг айби туфайли ходимлар йўлда қолиб кетиш кунлари учун.
Ҳисобга олинг, устама миқдори ойига МҲТЭКМнинг 50 %дан кам бўлиши мумкин эмас .
Дала шароитларидаги ишда, ходимларга харажатлар компенсацияси тўланади ва дала таъминоти белгиланади. Дала таъминотининг минимал миқдори МКнинг 289-модда 3-қисмида белгиланган ва:
даладаги ишларда – МҲЭКМнинг 7 %дан кам бўлмаган миқдорни;
қишлоқлардаги ишларда – МҲЭМнинг 2 %дан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади.
Бунда иш берувчи компенсация тўловлари миқдорини жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқа ички ҳужжатда ошириши мумкин.
Ишни қандай расмийлаштириш, шунингдек вахта усулидаги ишда иш вақти ҳисобини қандай юритиш ҳақида батафсил экспертларнинг тавсиясида.
Эътибор беринг 
Белгиланган нормалардан ортиқча тўловлар ходимнинг жами даромади таркибига киритилади ва ЖШДС солинади.
Вазият 
Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш билан боғлиқ компенсация тўловлари
Ташкилотимиз қурилиш хизматлари пудратчиси. Баъзи ходимларни қурилиш ишлари жараёнларини назорат қилишга қўйдик. Ходимлар ҳар куни офисга бир соатга келишади, кейин объектга чиқишади. Улар офисга иш куни охирида маълум ҳужжатларни тўлдириш учун қайтиб келишади. Бундай иш учун қандай компенсациялар тўланиши керак?
– Доимий иши сайёр хусусиятга эга бўлган ходимга қуйидаги устамаларни белгиланг :
  • агар иш жойига етиб бориш вақти кунига уч соатдан кўп бўлса – суткалик харажатлар нормасининг 80 фоизигача;
  • агар иш жойига етиб бориш вақти кунига уч соатдан кам бўлса – суткалик харажатлар нормасининг 40 фоизигача;
  • агар ходим ишларни йўлда бажарса – йўлда ўтган ҳар бир кун учун маошининг 1,5 фоизи;
  • йўловчи поездларига йўлда хизмат кўрсатганда – йўлда ўтган ҳар бир сутка учун маошининг 3 фоизи;
  • агар ходим бир ойда 12 кундан ортиқ сафарда бўлса – суткалик харажатлар нормасининг 20 фоизигача;
  • агар 12 кундан кам бўлса – маошининг 15 фоизигача (фақат сайёр иш шароитида ишлаган вақт учун).
Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун қуйидаги устамаларни белгиланг :
  • олис объектларда бўлиш кунлари учун – смена учун кунлик ставканинг 30 фоизигача;
  • йўлда бўлган кунлар учун – кунлик ставка миқдорида.
Бунда иш берувчи жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа ички ҳужжатда компенсация тўловлари миқдорини ошириши мумкин.
Эътибор беринг 
Белгиланган нормалардан ортиқ тўловлар ходимнинг жами даромади таркибига киритилади ва ЖШОДС солинади.
Вазият
Қатъий белгиланган миқдордаги вахта учун устама миқдори

Ташкилотда ишчилар вахта усулида ишлайдилар. Раҳбарият вахта усули учун қатъий белгиланган миқдорда, масалан, кунига 30 000 сўм устама белгилашни таклиф қилмоқда. Шу бомс савол туғилади: қонунчилик нуқтаи назаридан бунга йўл қўйиш мумкинми?

Ҳа, вахта усулида ишлаганлик учун қатъий суммада устама белгилаш мумкин. Бу қонунчиликка зид эмас ва баъзи ҳолларда ҳатто ишчиларнинг аҳволини яхшилайди.

МК 288-моддасининг 4-қисмига, шунингдек Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ вахта усули учун устама энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Агар, масалан, кунига 30 000 сўм миқдорида қатъий устама белгиланса, апрелда эса вахта 30 кунни ташкил этса, у ҳолда:

  • 30 000 × 30 кун = ойига 900 000 сўм

Мазкур ҳолатда 900 000 сўм миқдоридаги қатъий белгиланган сумма белгиланган энг кам миқдордан ошади (материал эълон қилинган санада МҲТЭКМнинг 50 фоизи = 577 500 сўм), демак, қонун ҳужжатлари талабларига мос келади.

Kadrovik.uz рекомендует
Вахта усулида ишни қандай ташкил этиш ҳақида батафсил тавсияномадан билиб олинг.

Вахта усулида ишлаганлик учун қатъий устама белгилашда солиқ оқибатларини ҳам ҳисобга олиш керак. Белгиланган меъёрлар доирасида тўланганда, солиқ оқибатлари юзага келмайди. Агар устама суммаси белгиланган меъёрдан ошса, ошган суммадан ЖШОДС ва ижтимоий солиқ ҳисобланади.

Жисмоний шахс даромадларининг таснифи

Тўлов турлари

Солиқ оқибатлари

Даромадлар сифатида қаралмайдиган

вахта усулида ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида компенсация тўловлари (компенсация)

Солиқ оқибатлари юзага келмайди

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (компенсация тўловлари)

  • доимий иши вахта усулида ишларни бажаришни назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар. Устама нормаси – ойига МҲТЭКМнинг 50 фоизи;
  • ишларни вахта усулида бажаришда қуйидагилар учун тариф ставкаси ёки маош миқдорида тўланадиган суммалар:
    • вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган иш берувчи жойлашган жойдан (йиғилиш пунктидан) иш жойига бориш ва қайтиш йўлидаги календарь кунлар;
    • метеорологик шароитлар ва транспорт ташкилотларининг айби билан ходимларнинг йўлда ушланиб қолиш кунлари.

ЖШОДС ва ижтимоий солиқ солинади

Маслахат
Қатъий устамаларни белгилашда компенсациянинг қайси қисми меъёрга тўғри келиши ва қайси қисми эса меъёрдан ортиқча белгиланганлиги тўғридан-тўғри кўрсатилиши мақсадга мувофиқдир. Бу текширувларда низоларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамани қандай тартибда тўлаш керак

Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама тўлаш тартиби МК 288-моддаси ҳамда Кўчма ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади .

Устамалар миқдори ва улар тўланадиган ходимлар рўйхатини иш берувчи:

  • касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда шакллантиради;
  • жамоа шартномасида, шунингдек ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатади.

Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамаларни минимал ёки оширилган миқдорларда тўлашингиз мумкин. Агар устамаларни оширилган миқдорда тўласангиз, уларнинг аниқ миқдори меҳнат ёки жамоа шартномасида, ёхуд ташкилотнинг бошқа ички ҳужжатида акс эттирилиши керак.

Эътибор беринг 
Иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарлари хизмат сафарлари ҳисобланмайди . Агар ходимларга кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга иш учун устамалар тўласангиз, суткалик харажатларни тўламанг.

Кўчма иш учун ходимга хизмат автомобилини тақдим этишингиз ёки тақдим этмаслигингиз мумкин. Агар ходим шахсий транспортдан фойдаланса, унга йўл харажатларини компенсация қилинг. Бундан ташқари, ташкилот ходимга иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган кўчма иш билан боғлиқ бошқа харажатларни ҳам қоплаши мумкин.

Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамани кимларга тўлаш керак

Ходимларга кўчма иш учун устамани уч ҳолатда тўланг:

  1. Ходимнинг иши ташкилот жойлашган аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган хизмат кўрсатиладиган ҳудуд бўйлаб мунтазам хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлса.
  2. Ходим ташкилотдан анча олисдада жойлашган объектларда ишласа, лекин бунда у ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиш имкониятига эга бўлса.
  3. Ходимнинг доимий иши йўлда кечса.
Эътибор беринг 
Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамани барча иш кунлари учун эмас, балки фақат иш кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган кунлар учун тўланг.

Агар устама миқдори минимал миқдорлардан ошса, ошган сумма:

  • компенсация тўлови ҳисобланади  ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилади ;
  • ЖШОДС ва ижтимоий солиқ солинади.

Қуйидаги ходимларга кўчиб юришш хусусиятига эга иш учун устама тўламанг:

  • дала таъминоти олувчиларга;
  • кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамалар олувчиларга;
  • бепул овқатланиш ёки унинг ўрнига пул таъминоти олувчиларга;
  • вахта усулида ишлаганлик учун устамалар олувчиларга.

Жадвал

Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамаларнинг энг кам миқдорлари

Устама тўлаш ҳоллари Устама нормаси
Ташкилотдан иш жойига, объектга иш вақтидан ташқари вақтда борадиган ходимга, ҳақиқатда хизмат сафарлари бўлган кунлар учун устама тўлайсиз

Агар ташкилотдан иш жойигача, объектга ва ортга қайтиш вақти бир кунда қуйидагиларни ташкил қилса:

 

  1. камида 3 соат – суткалик харажатлар нормасининг 80 фоизигача;
  2. 3 соатдан кам бўлса – суткалик харажатлар нормасининг 40 фоизигача.

 

БҲМга нисбатан коэффициентлардаги суткалик нормалар – кунига 0,35 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

Йўлда ишлаш билан боғлиқ сафарлар учун, ташкилотдан чиқиб кетган вақтдан то қайтиб келгунга қадар устама тўлайсиз. Бунда ходим йўлда ўтказган вақт – 12 соатдан кўп, лекин тўлиқ суткадан кам бўлса, бир сутка сифатида ҳисобланади

1. Йўловчи поездларга, почта-багаж поездларига, вагон-ресторанларга, йўловчи поездлардаги кафе-буфетларга ва почта вагонларига хизмат кўрсатувчи ходимларга – йўлда бўлган ҳар бир сутка учун ойлик тариф ставкаси ёки лавозим маошининг 3 фоизи.

2. Йўлда иш бажариш билан боғлиқ сафарларда бўлган бошқа ходимларга – йўлда бўлган ҳар бир сутка учун ойлик тариф ставкаси ёки лавозим маошининг 1,5 фоизи

 

Қатнаб ишлаш учун, ташкилотдан чиқиб кетган вақтдан то қайтиб келгунга қадар ходимга устама тўлайсиз. Бунда ходим йўлда ўтказган вақт – 12 соатдан кўп, лекин тўлиқ суткадан кам бўлса, бир сутка сифатида ҳисобланади

Агар ходимлар қатнаб ишлашда бўлсалар:

 

  1. бир ойда 12 кун ва ундан кўп – суткалик харажатлар нормасининг 20 фоизигача;
  2. бир ойда 12 кундан кам – қатнаб ишлаш хусусиятидаги шароитларда бир сутка ишлаганлик учун ойлик тариф ставкаси/лавозим маошининг 15 фоизигача 

Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамани қандай тўлаш керак

Аввало ходимларга кўчма иш учун устамалар белгиланг. Бундай устамаларни ходим ҳар куни доимий яшаш жойига қайта олмайдиган ва компания буни таъминлай олмайдиган ҳолларда белгиланг. Шунингдек, устама ишлаб чиқариш зарурати туфайли доимий яшаш жойидан олисда бўлиш билан боғлиқ ошган харажатларни қоплаш учун тўланади.

Ходимларга кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамани қуйидаги ҳолларда тўланг:

  • алоқа шароитлари ва иш хусусиятига кўра ҳар куни доимий яшаш жойига қайта олмайдиган олис объектларда, иш жойларида ишланган календарь кунлари учун;
  • ташкилот жойлашган ердан иш жойига ва ортга қайтишда йўлда бўлган ҳақиқий кунлар учун.

Агар устама миқдори белгиланган минимал миқдорлардан ошса, ошган сумма компенсация тўлови ҳисобланади , у меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киради . Бундай тўловга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади.

Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устаманинг минимал миқдорларини қуйидагича белгиланг:

  • олис объектларда бўлган кунлар учун – тўлиқ ишлаб берилган ҳар бир иш куни/смена учун ходимнинг кунлик ставкасининг 30 фоизигача;
  • объект жойлашган ерга бориш ва ортга қайтишда йўлда бўлган кунлар учун – ходимнинг кунлик тариф ставкаси миқдорида.

Ходим доимий яшаш жойидан ташқарида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган кунлар учун ҳам, унга касаллик варақаси берилган кунлар учун ҳам устама тўланг.

Эътибор беринг 

1. Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамани қуйидаги ҳолларда тўламанг:

  • меҳнат ёки ижтимоий таътилда бўлган кунлар учун;
  • узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаган кунлар учун;
  • вахта режимида ишлайдиган ходимларга;
  • муқобил хизматни ўтаётган ходимларга.

2. Ходимни хизмат сафарига юборганда:

  • устама тўлашни тўхтатинг;
  • хизмат сафари харажатларини хизмат сафари харажатларини тўлаш тартибида тўланг.

3. Агар ходим қуйидагиларни олса, кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама тўламанг:

  • дала таъминоти;
  • кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устамалар;
  • бепул овқатланиш ёки унинг ўрнига пул таъминоти;
  • вахта усулида ишлаганлик учун устамалар.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал