Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
Тавсияномада:
– ижтимоий таътилларнинг турлари;
– ижтимоий таътилни беришни рад этиш;
– ижтимоий таътилга чиқиш ҳоллари;
– ижтимоий таътилни пул билан алмаштириш, уни кўчириш ёки бошқа таътил билан жамлаш;
– ижтимоий таътилни тақдим этишда иш берувчининг мажбуриятлари;
– ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш;
– болаларни парваришлаш таътилини тақдим этиш;
– таълим олиш муносабати билан таътил бериш;
– ижодий таътилни тақдим этиш.
Қандай ижтимоий таътиллар бўлади
Ижтимоий таътил – ходимга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътил туридир, . Ижтимоий таътил – дам олиш вақти эмас, унинг мақсади ва хусусиятлари ўзгача, .
Меҳнат кодекси қуйидаги ижтимоий таътилларни назарда тутади, :
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили.
- Болаларни парваришлаш таътили.
- Таълим олиш муносабати билан бериладиган таътил.
- Ижодий таътил.
Шунингдек, моҳиятига кўра, ижтимоий ҳисобланадиган таътиллар ҳам бор:
- Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган таътил, .
- 12 ёшга тўлмаган болалар ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига, васийсига бериладиган таътил, .
- бошқа ижтимоий таътилларни бериш, масалан, никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар;
- ижтимоий таътиллар давомийлигини кўпайтириш;
- ижтимоий таътилларда бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ёки унинг бир қисмини, қонунчиликда иш ҳақи сақланмайди дейилганда, сақлаб қолиш;
- ушбу таътилларни меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритиш, .
Иш берувчи ижтимоий таътил беришни рад этиши мумкинми
Ижтимоий таътил таътиллар жадвали, иш ва календарь йил билан боғлиқ эмас. У ходимда тегишли ҳолатлар юзага келган ёки келмаганлигига боғлиқ. Демак, агар тегишли ҳолатлар юзага келганлиги тасдиқланган факт бўлса, масалан, ҳомиладорлик, бола туғилиши, таълим муассасасига ўқишга...