Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай амалга оширилади
Тавсияномада:
– «бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш» нима дегани;
– вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқи нимада;
– вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай шартларда амалга оширилади;
– вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай расмийлаштирилади.
«Бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш» нима дегани
Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш – 2022 йилда тасдиқланган Меҳнат кодексига киритилган аҳамиятли янгиликдир.
Вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида, ходимнинг ёзма розилиги билан уни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш МК 147-м. 1-қ..
Аввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади (бекор қилинмайди). Ходимга хизмат сафари муддати тугаганидан сўнг, уни хизмат сафарига юборган иш берувчидаги аввалги иши (лавозими) тақдим этилади.
Вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходимни бошқа ташкилотга ишга ўтказиш эмас. Меҳнат кодексида ходимни бир иш берувчидан бошқасига ўтказиш имкониятининг мавжудлиги назарда тутилмаган. Aгарда ходим иш жойининг бошқа жойга ўзгартирилишини ҳоҳласа, аввалги иш жойидаги иш берувчи билан меҳнат муносабатлари батамом бекор қилинади. Вақтинча хизмат сафарига юборилган ҳолатларда эса хизмат сафари муддатининг якунланиши билан ходим яна қайтиб келади, яъни уни хизмат сафарига юборган иш берувчида унинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.
Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқи нимада
Вақтинча хизмат сафарига юборишни, хизмат сафари билан чалкаштирманг. Умумий жиҳатлар мавжуд бўлса-да, бу тушунчалар анча сезиларли даражада фарқланади. Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқлари қуйидагилардан иборат:
|
Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқлари |
|
|
Хизмат сафари МК 287-м. |
Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча |
|
Коида тариқасида ходимнинг розилиги талаб этилмайди. Хизмат сафарига фақатгина, уларнинг ёзма розилиги билан юбориладиган ходимларнинг қуйидаги айрим тоифалари – бундан мустасно:
|
Фақат ходимнинг ёзма розилиги билан рухсат этилади |
|
Хизмат сафарига юборишда ходимнинг хизмат топшириғини бажариш учун унинг бошқа ҳудудга сафари назарда тутилади МК 287-м. |
Ходимни вақтинча хизмат сафарига юбориш, вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг доимий иш жойи жойлашган ҳудуднинг ўзида ёки бошқа ҳудуддаги жой бўйича амалга оширилиши мумкин |
|
Ходим ва уни хизмат сафарига юборган иш берувчи ўртасида меҳнат муносабатлари сақланиб қолади |
Вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда:
|
|
Хизмат сафарининг муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва умумий қоидага кўра, унинг муддати 30 календарь кундан (йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда) кўп бўлмаслиги керак. Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар – бундан мустасно. Уларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас Низом 8-б., 02.08.2022 й. 424-сон ВМҚга илова |
Ходимни вақтинча хизмат сафарига юбориш 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга, уни яна 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш имконияти билан амалга оширилади. |
|
Ходим хизмат сафарида бўлган вақтида иш берувчи томонидан унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади |
Ходим вақтинча хизмат сафарида бўлганда унинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланади, лекин унинг иш ҳақи сақланмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи томонидан амалга оширилади. |
Вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай шартларда амалга оширилади
Ходимни вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиб-таомилида, вақтинча хизмат сафарига юбориш ҳақида олдиндан келишиб олишилган ҳолда, қуйидаги 3 та томон иштирок этади:
- ходим ҳозирда меҳнат фаолиятини амалга ошираёган иш берувчи;
- ходим вақтинча хизмат сафарига юбориладиган иш берувчи;
- ходимнинг ўзи.
Ходимнинг меҳнат вазифалари
Ходим қайси ишни бажаришга келаётганини олдиндан билиши лозим. Шунинг учун ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилишини келишишдан олдин уни янги иш берувчида бажарадиган функционал мажбуриятлари билан таништириш керак. Вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг меҳнат вазифалари илгаригидек ўзгаришсиз қолдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин – фақатгина унинг розилиги олиниши керак. Масалан, ускуналарни ўрнатиш бўйича мутахассис ушбу ускуналар билан ишлаш учун эмас, балки ходимларни ушбу ускуналарда ишлашга ўргатиш учун бошқа ташкилотга юборилади.
Aгар ходимнинг функционал мажбуриятлари унинг тегишли лавозим йўриқномасида кўрсатилган бўлса, ходимни у билан имзо қўйдири таништириш лозим бўлади.
Aгар лавозим йўриқномаларида бажариладиган ишларнинг рўйхати акс эттирилмаган бўлса, ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи томонидан қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
- янги лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- меҳнат шартномасида ходимнинг функционал мажбуриятларини батафсил кўрсатиш.
Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддати
Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддати – 1 йилдан кўп бўлмайди. Зарур ҳолларда, ушбу муддат ходимларни вақтинча хизмат сафарига юборадиган барча субъектларнинг келишувига кўра, лекин 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Муддатни узайтиришининг келишиш тартиби МКда аниқ белгилаб берилмаган. Шубҳасиз, иккита иш берувчи ҳам биринчи навбатда, вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддатини узайтириш тўғрисида келишиб олишлари лозим, сўнг ушбу ҳақида ходимни хабардор қилишлари керак. Бунда, ходимга ёзма равишда таклиф юборилади. Ходим уни олгандан кейин вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатининг узайтирилишига ўзининг рози ёки рози эмаслигини билдиради.
- Агар ходим вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатининг узайтирилишига рози бўлмаса.
МКнинг 158-моддасига мувофиқ, ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисида буйруқ чиқаради. Ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи эса, вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддати якунланганлиги муносабати билан тўхтатиб турилган меҳнат шартномасини амал қилишини тиклаш тўғрисида буйруқ чиқаради. У ходимга унинг аввалги иш жойини тақдим этиши керак.
- Агар ходим вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатининг узайтирилишига рози бўлса.
Ходим билан меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим (келишув) тузилади. Қўшимча келишув ходим ва у вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи ўртасида тузилади ва имзоланади. Уларнинг ҳар бири қўшимча келишувнинг 1 нусхасини олади. Тегишинча, қўшимча келишув 2 та нусхада: томонларнинг ҳар бири учун биттадан тузилади. Қўшимча келишувни яна битта қўшимча нусхада – ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчига маълумот учун тузиш мумкин.
Қўшимча келишувни тузиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги батафсил маълумотларни тегишли тавсияномадан ўқинг.
Қўшимча келишув асосида иккала иш берувчи ҳам қуйидагича буйруқларни чиқаради:
- ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи – вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатини узайтириш тўғрисида буйруқ;
- ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи – ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш тўғрисида буйруқ.
Иш берувчиларнинг буйруқларида вақтинча хизмат сафарига юбориш муддати узайтирилишининг сабаби кўрсатилиши лозим, чунки бундай узайтиришни МКнинг 147-моддасига мувофиқ, «зарурат туғилганда» амалга ошириш мумкин.
Вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатининг узайтирилиши мумкин бўлган энг кўп муддат – 1 йил. Бу шуни англатадики, томонлар вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатини исталган, лекин 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида келишиш ҳуқуқига эгадирлар. Яъни вақтинча хизмат сафарига юборишнинг йўл қўйиладиган муддати узайтиришни ҳисобга олган ҳолда – 2 йил. Ушбу муддатдан кўп муддатга вақтинча хизмат сафарига юборишга ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам рухсат берилмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш
Вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан амалга оширилади. Бироқ, иш берувчи тўловга қобилиятсиз бўлган ҳолатда, ходим томонидан бажарилган иш учун меҳнат ҳақини асосий иш берувчи тўлаб бериши шарт. Бунда, у ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчига регресс даъвосини қўзғатиш орқали, сарфланган маблағларни қайтариб олишга ҳақлидир. Регресс даъвоси деганда бир шахс томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бошқа шахсга нисбатан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш ҳуқуқи тушунилади ФК 1001-м..
Вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш ҳақи, Меҳнат кодексида назарда тутилган, умумий тартибда тўланади. Лекин, битта ўзига хос жиҳат мавжуд. Иккита иш берувчидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг шартлари бир-биридан фарқланган ҳолатларда, ходимга нисбатан фойдали бўлган шартлар қўлланилади. Яъни, янги иш берувчи тўлайдиган иш ҳақи, аввалги иш жойида берилган иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. Ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи, ходимга унинг вақтинча хизмат сафарига юборилгунига қадар бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларидан кам бўлмаган шартларни таъминлаб бериши лозим. Aгарда меҳнат шартномасига ходим учун фойдаси кам бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари киритиладиган бўлса, – у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, чунки бу қонун билан солиштирилганда, у ходимнинг мавқеини оғирлаштиришга сабаб бўлади.
Лекин яна бошқа вазиятлар ҳам юзага келиши мумкин. Aгар янги иш берувчидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг шартлари, аввалги иш жойига қараганда фойдалироқ бўлса, унда ходимга афзал бўлган ушбу меҳнат шароитлари белгиланиши керак.
Aгар вақтинча хизмат сафарига юборилган ходим касал бўлиб қолса ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирса, унга кўра нафақа ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи томонидан тўлаб берилади.
Иш ва дам олиш режими
Умумий қоидаларга кўра, ходимга у вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчида ўрнатилган иш вақтининг режими татбиқ этилади. Лекин шу билан бирга, меҳнат шартномасида томонларнинг келишувига кўра ходимга индивидуал иш вақтининг режими ҳам белгиланиши мумкин МК 195-м..
Ходим янги иш берувчидан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эга. Меҳнат таътилининг давомийлиги масаласи бўйича ҳам, ходимга янада нафи кўпроқ бўлган шартларни тақдим этишнинг қоидалари қўлланилади. Яъни ходим у ёки бу иш берувчидан унинг учун фойдали бўлган давомийликка эга бўлган меҳнат таътилини олиши мумкин.
Меҳнат интизоми
Вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимга нисбатан уни вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчида ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидалари татбиқ этилади.
Вақтинча хизмат сафарига юборилган ходим меҳнат интизомига риоя қилиши ва у вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузилган муддатли меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат вазифаларига мувофиқ, меҳнат мажбуриятларини лозим даражада бажариши шарт. Тегишинча, ходим томонидан меҳнат интизоми бузилганда (ишга кечикиш, ишга келмаслик ва ҳ.к.) ва меҳнат мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганда (нотўғри бажарилганда), янги иш жойидаги иш берувчи ходимга нисбатан МК 161-моддаси 2-қисмининг 4 ва 5-бандларига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга МК 312-м.. Янги иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин, собиқ иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши яна давом эттирилади.
Моддий жавобгарлик
Ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён, шунингдек ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилиниши муносабати билан унга етказилган зиён учун моддий жавобгарлик ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчининг зиммасига юклатилади. Ҳудди шундай тарзда ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган жойдаги иш берувчига зарар етказган тақдирда, у ходимни моддий жавобгарликка тортиш учун белгиланган қоидаларга мувофиқ етказилган зарарнинг ўрнини қоплаб бериши шарт МК 19-боб.
Агар вақтинча хизмат сафарига юборилган ходим пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қиладиган бўлса, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома тузилиши мумкин МК 343-м.. Бундай шартномани тузишда, олдиндан, яъни ходим билан вақтинча хизмат сафарига юбориш ҳақидаги таклифни муҳокама қилиш босқичининг ўзидаёқ келишиб олиши керак. Ходим унинг вақтинча хизмат сафарига юборилиши назарда тутилган лавозимдалиги, моддий жавобгарлиги ҳақида олдиндан хабардор қилиниши лозим.
Меҳнатни муҳофаза қилиш
Ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган жойидаги иш берувчига ходимнинг меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган, барча талабларни таъминлаш мажбурияти юклатилади.
Aгар ходимнинг лавозими шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тақозо қилса, иш берувчи уларни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олиши ва ходимга бепул бериши лозим. Бундан ташқари, иш берувчи, агар ходим МК 360-моддасига мувофиқ, бундай тиббий кўриклар мажбурий бўлган ходимлар тоифаларининг рўйхатига киритилган бўлса, уни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт.
Aгар янги иш жойида ходим унинг меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисасига учраса, ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи текширишни ташкил этиши шарт бўлади. Бахтсиз ҳодисаларни текшириш тегишли Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Бошқа иш берувчидаги ишларнинг умумий меҳнат стажига киритилиши
Бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш стажи нафақа олиш ҳуқуқини берадиган умумий меҳнат стажига киритилади.
Aгар ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган давр мобайнида имтиёзли шартларда нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1-3-сонли рўйхатларида назарда тутилган ишларни бажариб келган бўлса, бундай ишларнинг муддати махсус иш стажига ҳам киритилади Йўриқнома., 12.03.2012 й. АВ рўйхат рақами 2337 сон.
Вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай расмийлаштирилади
Вақтинча хизмат сафарига юборишни лозим даражада расмийлаштириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши лозим:
1) вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисида келишиб олиш.
Aввало, вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисида қуйидаги иккита иш берувчи келишиб оладилар: айни пайтда ходим унда меҳнат фаолиятини юритаётган ва ходим унга вақтинча хизмат сафарига юборилиши мўлжалланган. Улар вақтинча хизмат сафарига юборишнинг қуйидаги шартларини келишиб оладилар – вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддатини, ходим бажарадиган меҳнат васифасини, ишнинг бошланиш санасини, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва бошқаларни.
Aгар ходимни бошқа ҳудудга вақтинча хизмат сафарига юбориш мўлжалланса, қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
- иш берувчилардан қайси бири ходимнинг бошқа ҳудудга ишга ўтиши билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олиши ёки ушбу харажатлар улар ўртасида қандай тақсимланишини келишиб олиш;
- вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг янги иш жойига бориши учун зарур бўлган пайтни ва, эҳтиёж туғилганда янги жойга боришга кетадиган йўл юриш вақтини ҳисобга олган ҳолда, унинг қайси санадан бошлаб ишга тушиши кераклигини аниқлаш.
Иш берувчиларнинг ходимни вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги келишувлари бўйича низоларни бартараф этиш мақсадида, уни ёзма равишда расмийлаштириш лозим (вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги келишувга қаранг).
2) вақтинча хизмат сафарига юборишга ходимнинг розилигини олиш.
Бунинг учун ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши тўғрисида унга ёзма равишда таклиф юборилади. Таклифда ходим бажариши керак бўлган унинг меҳнат вазифаси, меҳнатга ҳақ тўлашнинг шартлари, ишнинг бошланиш санаси, вақтинча хизмат сафарига юбориш муддати кўрсатилиши керак. Ходим бошқа ҳудудга вақтинча хизмат сафарига юборилган тақдирда, унинг йўлкираси учун тўланадиган тўловларни ҳам олдиндан келишиб олиш лозим.
Ходим тегишли таклифни олгандан сўнг, уни кўриб чиқади ва ўзининг қарорини: у вақтинча хизмат сафарига рози ёки рози эмаслигини айтади.
Aгар ходим вақтинча хизмат сафарига боришга рози бўлса – у унга таклиф қилинган шартлар асосида вақтинча хизмат сафарига юборилишига розилиги тўғрисида, уни вақтинча хизмат сафарига юбормоқчи бўлган иш берувчига ёзма ариза тақдим этади;
3) вақтинча хизмат сафарига юбориш даври учун муддатли меҳнат шартномасини тузиш.
Меҳнат шартномаси ходим ва у вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи ўртасида тузилади. Шартномада ходимнинг янги иш берувчидаги ишлаш шартлари кўрсатилади. Булар ҳақида юқорида баён этилган эди.
Ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган пайтда, унинг асосий иш жойидаги иш берувчи ушбу муддатга бошқа шахсни, муддатли меҳнат шартномаси шартлари асосида ишга қабул қилишга ҳақлидир. Шартноманинг амал қилиш муддатини қайд этишда меҳнат шартномаси тугашининг аниқ санасини («меҳнат шартномаси амал қилишининг тугаши – 1 март») ёки аниқ даврни («меҳнат шарномаси 1 йил муддатга тузилади») қайд этмасликни тавсия қиламиз. Яхшиси, «бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган асосий ходимнинг қайтгунига қадар» деган ибора билан чекланган маъқулдир. Ходим учун унга мўлжалланган ишга қайтиш санасига турлича ҳолатлар ўз таъсирини кўрсатиши мумкин (вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатининг узайтирилиши, вақтинча хизмат сафарига юбориш муддатининг якунлангунига қадар у билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ва бошқалар);
4) вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқариш.
Асосий иш жойидаги иш берувчи ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ва ушбу даврда меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи ходимни у билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ходимнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси (агар у мавжуд бўлса) ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган асосий иш берувчида қолади. Мазкур иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унинг меҳнат дафтарчасига ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилганлиги тўғрисида қуйидаги ёзувни киритиши шарт МК 125-м. 5-қ.: «Ходим фалончи санадан бошлаб, «NAVRUZ» МЧЖга вақтинча хизмат сафарига юборилди, у ерда у фалон лавозим бўйича тегишли меҳнат вазифасини бажаради». Меҳнат дафтарчасининг 2-устунида ёзувнинг киритилган санаси кўрсатилади. 4-устунда ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг тафсилотлари кўрсатилади. Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасига, унинг вақтинча хизмат сафарига юборилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш юзасидан my.mehnat.uz сайтида тегишли функционал ҳали мавжуд эмас;
5) вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддати тугагандан сўнг, вақтинча хизмат сафарига юборилган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси, МКнинг 158-моддаси талабларига мувофиқ, унинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан бекор қилинади. Бундан сўнг, кейинги иш кунидан бошлаб, ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши тикланади. Ходимга унинг аввалги иш жойи (лавозими) тақдим этилади.
Демак, умумий қоидага кўра, ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг, кейинги иш кунидан бошлаб, ходим аввалги иш жойидаги иш берувчида ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришиши лозим.
Қуйидагилар бундан мустасно:
- ходимни бошқа ҳудудга вақтинча хизмат сафарига юбориш. Мазкур ҳолатда меҳнат шартномаси амал қилишининг тикланиш санаси ва ишни ҳақиқатда бошланиш санаси ва ишни ҳақиқатдаги бошланишининг санаси фарқ қилиши мумкин. Aхир, ходимга унинг асосий иш жойига йўл юриб бориши учун қўшимча вақт керак бўлади. Шунинг учун, ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ишнинг бошланиш санаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади;
- МКнинг 235-моддасига мувофиқ, кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда, фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш. Меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш чоғида кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолдаги таътил ҳар йилги меҳнат таътилининг вақти ушбу шартнома муддатининг чегарасидан тўлиқ ёки қисман чиқиб кетганда ҳам берилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ҳар йилги меҳнат таътилнинг охирги куни, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг куни деб ҳисобланади.
Кўриниб турибдики, меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш чоғида, кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолдаги меҳнат таътили, вақтинча хизмат сафарига юбориладиган ходимга ҳам тақдим этилиши мумкин. Бироқ, ҳар йилги меҳнат таътилининг вақти меҳнат шартномаси муддатининг чегарасидан тўлиқ ёки қисман чиқиб кетганда берилиши ўзига хос хусусиятга эга. Чунки, вақтинча хизмат сафарига юборишнинг муддати иккита иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра белгиланиши сабабли, кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолдаги меҳнат таътили берилиши муносабати билан вақтинча хизмат сафарига юборишнинг умумий муддатини ўзгартириш учун ҳам уларнинг ўзаро розилиги талаб этилади.
- Хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак
- Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарларида сафар харажатларини қандай тўлаш керак
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Иш берувчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қандай тўғри расмийлаштириши керак
- Бошқа ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади


Канал в телеграм