Иш берувчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қандай тўғри расмийлаштириши керак
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси – бу ходимларни ишдан озод этишга, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашга асос бўладиган ҳужжат.
Ходимларнинг, уларнинг иш жойидан қатъи назар, шу жумладан якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахсларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсзлигини меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (алоҳида ҳолларда - маълумотнома) тасдиқлайди. Уни тиббиёт муассасаси қуйидаги ҳолларда расмийлаштиради:
- вақтинча меҳнат қобилиятсизлик бошланганда;
- ҳомиладорлик ва туғиш таътилида;
- бетоб бўлган оила аъзоларини парваришлаш бўйича.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини расмийлаштириш тартибини Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тартибга солади, 17.04.2015 йилдаги 2667-сон.
Касаллик варақаси, қоида тариқасида, давлат даволаш-профилактика муассасалари (ДПМ), шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасалари томонидан расмийлаштирилади.
Хусусий даволаш муассасалари ҳам меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришга ҳақли, агар улар:
- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик экспертизасини ёки тиббий-ижтимоий экспертизани ўтказиш учун етарли малакали ходимга эга бўлса;
- стационар шароитда фаолият юритаётган бўлса.
Қуйидаги муассасаларнинг шифокорлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришга ҳақли эмас:
- тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
- шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
- суд-тиббий экспертиза муассасалари;
- пансионат ва санаторий-курортлар (сил касалликлари санаториялари бундан мустасно);
- физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича даволаш муассасалари.
2024 йил 5 мартдан электрон вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тизими ЯММТга жорий қилинган, иш берувчи тизим томонидан талаб қилинадиган маълумотларни олдиндан тўлдириб, ундан электрон касаллик варақаларини мустақил юклаб олиш имкониятига эга.
ДПМда ҳужжатни расмийлаштириш жиҳатлари
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси электрон шаклда даволаш-профилактика муассасасида (ДПМ) расмийлаштирилади. Касалланган ходим бунинг учун паспорт ёки унинг ўрнини босадиган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.
Айни вақтда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ЯММТдан юклаб олишда бланкда ҳисобланадиган нафақа миқдорини белгилаш боғлиқ бўлган касаллик ташхиси кўрсатилмаган (Низомнинг 26, 27, 48 бандлари, 27.12.2016 йилдаги ПҚ 23 банди.). Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш ҳақида батафсил тавсияномада билиб олинг
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини расмийлаштириш тартиби
Электрон касаллик варақаси асосида ижтимоий суғурта бўйича махсус комиссия касал бўлиб соғайган ходимга нафақани кўриб чиқади ва тайинлайди. Комиссиянинг таркиби ва унинг раиси номзодини корхона раҳбари тасдиқлайди. Агар корхонада бундай комиссия тузилмаган бўлса, нафақалар иш берувчи томонидан шу ишга буйруқ билан вакил қилинган шахс томонидан тайинланади,
.
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия ходимнинг нафақа олиш ҳуқуқини, унинг миқдори (иш ҳақига нисбатан фоизларда) ва тўлов амалга оширилиши лозим бўлган кунлар сонини белгилайди. Ушбу қисми комиссия ёки вакил қилинган шахснинг қарори асосида расмийлаштирилади.
1 қадам. ЯММТдан электрон касаллик варақасини юклаб олинг.
2 қадам. Нафақа тайинлаш учун комиссия баённомасини тузинг.
Баённомада қуйидагиларни кўрсатинг:
- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами
- тўланадиган нафақа миқдори
- нафақа тўлаш учун иш кунларининг сони.
3 қадам. Расмийлаштирилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги баённомани нафақани ҳисоблаш ва тўлаш учун корхонанинг бухгалтериясига (ҳисоб-китоб бўлимига) беринг.
Корхона электрон касаллик варақаларини my.mehnat.uz тизими орқали кўриб чиқиши мумкин. Айни вақтда меҳнатга лаёқатсизлик даври учун касаллик варақаси ёпилгандан кейин ҳақ тўланади. Бироқ узоқ давом этадиган меҳнатга лаёқатсизлик таътилида ходимга меҳнатга лаёқатсизлик таътили учун ҳақ бир ойдан кейин, баъзида эса икки ойдан кейин тўланади. Бунда ушбу даврда ходимга бошқа ҳеч қандай тўловлар ҳисобланмайди.
Ёпилмаган касаллик варақаси учун, агар у соғлиқни сақлаш вазирлигининг базаси бўйича онлайн рўйхатдан ўтказилган ва агар ушбу тўловларнинг тўланиши муқаррар бўлса, ҳар ойнинг охирида ҳақ тўлаш мумкинми?
ЯММТ тизимида касаллик бошланган вақтдаги эмас, балки “ёпилган” касаллик варақалари рўйхатдан ўтказилади.
Узоқ касалланган ходимга касалликнинг биринчи босқичи тизимга киритилиши ва иш берувчи томонидан нафақа тўланиши учун, битта касаллик варақасини “ёпиш” ва дарҳол кейингисини очишни сўраб шифокорга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
Қоғоз шаклидаги касаллик варақаларини расмийлаштириш ва беришда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ўз вақтида тўланиши учун айнан шундай тизим назарда тутилганди – касаллик варақаси ишга чиқиш санаси ўрнига “касалланишда давом этмоқда” белгиси билан ёпилган.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари иш жойи бўйича тўланади ва уларни тўлаш иш берувчи учун мажбурийдир. Бироқ якуний ташхисни фақат касаллик варақасини ёпишда кўриш мумкин. Бунда нафақанинг миқдори касалликнинг ташхисига боғлиқ. Ходим томонидан даволаниш режими бузилган тақдирда меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун ҳақ тўланмайди.
- Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик ) нафақаси қачон ва қандай тўланади
- Соғлиғи ҳолатига кўра 4 ойгача муддатга бошқа ишга вақтинча ўтказишга муҳтож бўлган ходим ўтишни рад этган ёки иш берувчида бундай иш бўлмаган тақдирда, уни ишдан четлаштириш тартиби
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай берилади ва тўланади
- Ходимларни тиббий кўрикдан қачон ва қандай ўтказиш керак


Канал в телеграм