Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2006 й. ПФ-3771-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
07.07.2006 й.
N ПФ-3771
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2006 йил 7 июлдаги
ПФ-3771-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи фармонларига киритиладиган
ЎЗГАРТИШЛАР
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармони 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги "ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, экология солиғи" сўзлари "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 262-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 378-модда