Жавоб берамиз

Biroq ushbu talabalarimizga jamoat ishlaridagi faol ishtiroki va tashabbuskorligi uchun Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-sonli qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 19 va 20-bandlariga muvofiq, universitetning Talabalarni ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bazaviy stipendiyaning 50 foizigacha miqdorda har oylik ustama yoki bazaviy stipendiyaning 10 baravarigacha boʻlgan miqdorda bir martalik pul mukofoti ajratishimiz qanchalik qonuniy?


Талабаларнинг волонтёрлик фаолияти учун рағбанлантириш кўзда тутилмаган.  

Штатда кўрсатилганидан кўп ходим ишга олинса ва ЯММТга рўйхатга қўйилса, бу хатоми?


Меҳнат тўғрисидагида штат жадвали талаб этилмаган.

Ишдан бўшаган ходим билан якуний ҳисоб-китоб қилмасликнинг оқибатлари


Ходим сўрамаган бўлса ҳам, меҳнат шартномаси бекор қилинганда якуний ҳисоб-китобни амалга оширмаслик қонунбузарлик содир этиш ҳисобланади ва бунда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин.

Хусусий корхоналарда ходимларга Т-2 шаклини юритиб бориш мажбурийми?


Т-2 шаклидаги шахсий варақа хусусий корхонада хам юритилиши керак.



Манба: материалга хаволаБатафсил ўқиш

Ходим томонидан жиноят содир этилганлиги учун меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишида Меҳнат кодексида белгиланган бир ойлик муддат қайси санадан ҳисобланиши лозим: жиноят содир этилган кунданми, иш берувчига мазкур ҳолат маълум бўлган кунданми ёки суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган кунданми?


Суд хукмига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда огохлантириш талаб этилмайди.

Меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик нафақаси тўлаш


Агар 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида иш берувчи ходимга 5 кун учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаб берган бўлса, 1 июлдан бошлаб бундай нафақа энди Жамғарма томонидан тўлаб берилади.

Ойлик иш ҳақи нима


Ходим меҳнат таътилига чиққанида тўлаб бериладиган моддий ёрдам пули ойлик иш ҳақи ҳисобланмайди.

Давлат муассасасида бош мутахассис лавозимида тўлиқ ставкада меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимнинг асосий иш жойидаги меҳнат муносабатлари сақланган ҳолда, бошқа МЧЖ билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиб, директор ўринбосари вазифасини бажариши мумкинми?


МЧЖдаги директор ўринбосари лавозимига меҳнат шартномаси билан ўриндошлик асосида ишга қабул қилиниши мумкин.

Смена жадвалида ишлайдиган ходимлар учун иш ҳақи ва иш вақтидан ташқари тўловлар қандай ҳисобланади


Сменали ишда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилади, бунда ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг давомийлиги (бир йилдан ошмаслиги керак) иш соатлари меъёрларидан ошмаслиги лозим. Нормал сондан ортиқча ишланган иш соатлари иш вақтидан ташқари иш сифатида расмийлаштирилади. Бунда иш вақтидан ташқари ишнинг кунига дастлабки икки соати учун камида бир ярим баравар миқдорда, икки соатдан ортиқ қисми учун эса камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Пенсия ёшига етган ходимга учинчи ой учун ўртача иш ҳақи тўланадими


Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги учинчи ой учун ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш ҳуқуқини бекор қилмайди.

Xodimning nogironligiga qo’chimcha qo’shiladimi?


Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлиги ҳисоблаб чиқаришда қўшимча ва асосий таътиллар қўшиб жамланган холда берилади.

Меҳнат таътилининг бир қисмини компенсация билан алмаштириш


Агар ходимнинг йиллик меҳнат таътили айнан 21 календарь кун бўлса, унинг 7 кунини пул компенсацияси билан алмаштириб бўлмайди.

Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда ходимга компенсация тўлаш


Иш берувчи сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт.

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3416) мувофиқ тиббиёт муассасаларида моддий ёрдам кимларга ва қандай ҳолатларда берилиши керак? Ходимнинг яқин қариндоши (турмуш ўртоғи) касал бўлса, ходимга моддий ёрдам берилиши мумкинми?


Ходимнинг яқин қаримдоши касал бўлганда жамғармадан моддий ёрдам берилмайди.

Касаначилар билан ишлашда расмийлаштириладиган ҳужжатлар


Корхона ва касаначи жисмоний шахс ўртасида меҳнат шартномаси ттузилиши керак.