Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2006 й. 149-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.07.2006 й.
N 149
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил
11 майдаги ПФ-3751-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 27 июлдаги
149-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ҚЎШИМЧАЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):
а) 1-илованинг 11-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилишда";
б) 2-иловада:
10-банднинг охирги хатбошига "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан конвертация қилиш бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;
25-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилиш".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 294-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 56-модда.