Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2001 й. 112-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.03.2001 й.
N 112
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ
АЛОҚАЛАР ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР
ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА
Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва дастурларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича ишларни ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мажбурий тартибда:
ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолияти масалаларига тааллуқли норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан келишиб оладилар;
молиявий ва техникавий ёрдам кўрсатиш тўғрисида халқаро ташкилотлардан ва ихтисослашган хорижий агентликлардан сўровларни фақат Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти орқали амалга оширадилар.
5. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг бошқа қарорлари мажбурий тартибда жўнатиладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ва бошқа идораларининг статистик ахборотномалари мажбурий тартибда жўнатиладиган реестрга киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.Каримов
2001 йил 5 мартдаги
112-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида" 1995 йил 4 июлдаги 254-сон қарори;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция дастурлари департаментини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 27 декабрдаги 572-сон қарори;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 8 февралдаги 55-сон қарори;
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 17 июндаги 304-сон қарорига илованинг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти ҳамда Инвестиция дастурлари департаментига оид қисми.
”Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами”, 2001 й., 5-сон
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 16-модда.