Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2007 й. 225-сон "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2007 й.

N 225


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълимни янада ривожлантириш, шунингдек болаларни умумтаълим мактабларида ўқишга муваффақиятли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

уч ой муддатда фаолият кўрсатаётган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсин;

мактабгача таълим муассасалари фаолияти устидан мунтазам назоратни таъминласин, уларга ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширишида ҳар томонлама кўмаклашсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 5-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 431-модда.