Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 28.12.1993 й. 995-XII-сон "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1993 й.

N 995-XII



"ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1994 йилнинг 1 январидан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида Ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатларини "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин ҳамда жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқлар ставкасини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши

Раиси вазифасини бажарувчи                                                    Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 1-сон, 11-модда