Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2009 й. 185-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2009 й.

N 185




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ

АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ

131-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида" 2009 йил 19 майдаги 141-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорида:

1-илова III бўлим 10-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2-илованинг 2-банди чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 317-модда.