Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2010 й. 69-сон "Божхона тўловларидан озод қилиш бўйича имтиёзларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2010 й.

N 69



БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН

ОЗОД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН

(БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ЙИҒИМЛАРИ

БУНДАН МУСТАСНО) НООЗИҚ-ОВҚАТ

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР

ТОМОНИДАН РЕСПУБЛИКАДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН

БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР, ХОМ АШЁ ВА

МАТЕРИАЛЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА ВА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда тикувчилик ва парфюмерия-косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, уларнинг турларини кенгайтириш, шунингдек рақобатдошлигини ошириш ва улар билан ички истеъмол бозорларини янада тўлиқ тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 августдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган Божхона тўловларидан озод қилиш бўйича имтиёзларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини қўллаган ҳолда, бўшаб қоладиган маблағлар тўлиқ миқдорда давлат бюджетига ундирилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 110-модда.