Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 27.08.2011 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.09.2011 й. 2270-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2011 й.

N 2270




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.08.2011 й.

N 57


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг

даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш

ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 7 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 2 сентябрдаги 91-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1865, 2008 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 424-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                 Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 408-модда