Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Реслубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.1996 й. 362-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСЛУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.1996 й.

N 362



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНГАНЛИГИ

УЧУН ЙИFИМ УНДИРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ТЎFРИСИДА" 1996 ЙИЛ 13 АВГУСТДАГИ

279-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА


Жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солувчи чора-тадбирларнинг таъсирчан-лигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қўмита юридик шахс бўлмаган ҳолда савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига сифати паст истеъмол товарлари, шунингдек Ўзбекистонда етарлича ҳажмларда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган товарлар келтирилаётганлиги устидан суст назорат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги 1996 йил 15 ноябргача жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинганлиги ва ҳисобланган йиғимлар суммасининг бюджетга тушиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорининг 1-банди 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 10, 30-модда.