Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1994 й. 1083-XII-сон "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1994 й.

N 1083-XII



"КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 86-модда; N 8, 191-модда; 1992 йил, N 4, 177-модда; N 9, 337-модда; 1993 йил, N 1, 20-модда; N 6, 240-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Муқаддима учинчи хатбошисидаги "чет эл валютаси тушумидан олинадиган солиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-модда чиқариб ташлансин.


3. 6-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги фаолиятидан олган даромадларига - 3 фоиз ставка бўйича солиқ солинади".


4. 12-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши ва иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"оборот маблағларини кўпайтиришга қаратилган даромад суммасига.

Ушбу моддага мувофиқ берилаётган солиққа доир имтиёзларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган даромадларга солинадиган солиқнинг умумий суммаси имтиёзларни эътиборга олмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ҳисоб-китоб суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак".


5. 19-модданинг:

биринчи қисми 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27) Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим ой ва "Ёдгорлик" жамиятлари, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, "Соғлом авлод учун" Халқаро ҳайрия жамғармаси корхоналарининг маҳсулотлари ва хизматлари - солиқдан озод қилинган маблағлар жамиятлар, уюшма ва жамғарманинг устав вазифаларини бажаришга ишлатилиши шарти билан;"

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 35 ва 36-бандлар билан тўлдирилсин:

"35) Ўзбекистон Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятига қарашли машиналар турадиган жойларда автотранспортни сақлаш учун кўрсатилган хизматлар;

36) давлат тилини ўқитиш ва иш қоғозларини давлат тилида юритишга ўргатиш борасидаги хизматлар".


6. IV-1 боб чиқариб ташлансин.


7. 30-моддадаги "8" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин.


8. 33-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати корхоналар мулкига солиқ солиш объекти ҳисобланади".


9. 41-модда 1-бандининг иккинчи қисмидаги "0,5" рақами "0,2" рақами билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси" 1994 й., 5-сон, 159-модда