Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1999 й. 255-сон "Қурилиш материаллари саноати корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1999 й.

N 255



ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси корхоналарининг технология асбоб-ускуналарини замонавийлаштириш ва халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг эркин бозорда (шу жумладан хорижий инвесторларга) сотиш учун мўлжалланган:

"ТошҚМК" акциядорлик жамиятининг 37005 та ёки акциядорлик жамияти устав фондининг 35,7 фоизи миқдоридаги акциялари пакетларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармасига;

ҳангарон пластмасса қурилиш материаллари" акциядорлик жамиятининг 25776 та ёки устав фондининг 36,1 фоизи миқдоридаги акциялар пакетларини "Ўзуйжойжамғармабанк"ка сотиш ҳамда маблағларни ишлаб чиқаришни реновациялаш ва янгилашга,  шунингдек хорижий кредитларни қайтаришга йўналтириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига 2-иловага киритилган қуйидаги корхоналарнинг чиқарилаётган акцияларини сотишдан тушган тушум тўлиқ ҳажмда:

"Кварц"  акциядорлик жамиятига - архитектура-қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича янги объектни ишга тушириш учун олинган давлат ва тижорат кредитларини қисман қайтаришга;

"Кулол" акциядорлик жамиятига - технология асбоб-ускуналарини янгилаш ва замонавийлаштириш ҳамда замонавий сантехника буюмлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун;

"Сантехқуйма" акциядорлик жамиятига - кредитор қарзларни қайтариш ва импорт хом ашё харид қилиш учун тўлиқ ҳажмда берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси билан биргаликда вақтинча берилаётган маблағларни қайтариш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига 2-иловадаги 120-"Оҳангарон пластмасса қурилиш материаллари" АЖ ва 124 - "ТошҚМК" АЖ тартиб рақамлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Эмитентларга йўналтирилган маблағлар мақсадли фойдаланилиши ҳамда асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар сотиб олишга тузиладиган контрактларнинг асосланганлиги учун жавобгарлик "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси раҳбарлари зиммасига юкланади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Исаев ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов