Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.1997 й. 177-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.1997 й.

N 177



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Сиёсий партиялар тўғрисида", "Нотариат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган илова қилинган ўзгартиришлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 8 алрелдаги

177-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон 30-модда) қарорининг 1, 3 ва 4 -бандларидаги тегишлича "давлат" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сон Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон 46-модда қарорининг тўртинчи ва бешинчи хат бошиларидаги тегишлича "давлат" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 8 алрелдаги

177-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР меҳнаткашлар депутатлари шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул Советларининг ижроия комитетлари томонидан нотариал ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги инструкцияни тасдиқлаш ҳақида" 1976 йил 16 январдаги 35-сон (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 1-сон, 3-модда) қарори.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Қарзни низосиз тартибда нотариал органларнинг ижро хатига биноан ундириб олишга асос бўладиган ҳужжатларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 1976 йил 22 апрелдаги 236-сон (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 4-сон, 16-модда) қарори.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 22 апрелдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган қарзни низосиз тартибда нотариал органларнинг ижро хатига биноан ундириб олишга асос бўладиган ҳужжатларнинг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1984 йил 23 апрелдаги 200-сон (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 4-сон, 16--модда) қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР меҳнаткашлар депутатлари шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул Советларининг ижроия комитетлари томонидан нотариал ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги инструкцияни тасдиқлаш ҳақида" 1976 йил 16 январдаги 35-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1986 йил 6 июндаги 285-сон (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 6-сон, 22-модда) қарори.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 4, 14-модда.