Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2002 й. 456-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2002 й.

N 456



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ РАҲБАРЛАРИ ТАРКИБИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси лавозими киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмаси ва ходимлари сонини тасдиқлаш тўғрисида” 2000 йил 17 февралдаги 56-сон қарорида:

1-иловада “Бош вазир ўринбосари - Давлат мулки қўмитаси раиси - 1” сўзлари чиқариб ташлансин;

10-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов