Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2014 й. 307-сон “Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2014 й.

N 307


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА УНГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН

МАҲСУЛОТЛАР ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатининг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

             

34.

Портловчи моддалар: олов ўтказувчи ва детонацияловчи шнурлар; зарбали ёки детонацияловчи пистонлар; пилталар; электр детонаторлар; пиротехник буюмлар; гугуртлар


3601 00 000 0*,

3602 00 000 0*,

3603 00*, 3604*,

3605 00 000 0


           

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 ноябрь, 45-сон, 548-модда