Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.1994 й. 188-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.1994 й.

N 188



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ

ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


СССР Министрлар Советининг "Совет халқининг Улуғ Ватан урушида қозонган Ғалабанинг 45 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида" 1990 йил 14 апрелдаги 375-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 14 майдаги 209-сон қарорининг 9-банди ва Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Президентининг "Совет халқининг Улуғ Ватан урушида қозонган Ғалабасининг 45 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан Улуғ Ватан уруши ногиронларига, қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига бериладиган қўшимча имтиёзлар тўғрисида" 1990 йил 8 майдаги Фармони;


Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг "Жумҳурият ёшларининг армияга чақирилиши ва уларнинг ҳарбий хизматни ўташни такомиллаштириш чоралар тўғрисида" ги Фармонини амалга ошириш ҳақида" 1990 йил 28 сентябрдаги 319-сон-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши;


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг "Шаҳар маршрутли автобуслари ва электр транспорти ҳайдовчиларининг имтиёзли ҳуқуқ билан пенсияга чиқишлари тўғрисида" 1990 йил 4 октябрдаги 325-сон қарори.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Муталов