Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06-3/439-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 11/5112-сон, Молия вазирлигининг 108-сон "Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2006 й. 1538-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.01.2006 й.
N 1538
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2005 й. N 06-3/439 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2005 й. N 11/5112 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2005 й. N 108 |
ҚАРОРИ
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг
меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш
муассасаларини турларга ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 24 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова* қилинаётган Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири |
Ф. Назиров |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
О. Обидов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 16-модда.