Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 15.11.2007 й. 167-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.12.2007 й. 1747-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2007 й.

N 1747




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

15.11.2007 й.

N 167


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт

комиссияларини тайинлаш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 21 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсиялари (Чикаго конвенциясига 1-илова "Авиация ходимларига гувоҳнома бериш")ни инобатга олган ҳолда парвоз хавфсизлигини тиббий таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                       Ҳ. Тробов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 525-модда.