Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2000 й. ПФ-2679-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.08.2000 й.

N ПФ-2679



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ НАЗОРАТ БЎЙИЧА

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАРКИБИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


1. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 17 февралдаги ПФ-2546-сон Фармонига иловани қисман ўзгартириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига кирган мансабдор шахслар чиқиб кетишганида, шунингдек улар кейинчалик бошқа ишга ўтишганида, тегишли лавозимларга янги тайинланган шахслар унинг таркибига киритиладилар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси" 2000 й., N 7-8, 243-модда