Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.08.2013 й. 2497-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 02.08.2013 й. 74-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2013 йил 7 августда 2497-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2013 йил 2 августдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сонли "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини
ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни
қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4547-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 357-модда) 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2013 йил 15 августдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи - ойига 91 530 сўм;
ёшга доир пенсиялар - ойига 179 020 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 179 020 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 109 850 сўм миқдорида белгиланди.
2. Якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
3. 2013 йилнинг август ойи учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсиялар ва нафақаларни тўлаш қайдномалари ҳамда почта пул ўтказмалари, пенсиялар ва нафақалар миқдорлари 1,075 бараварга ошганлигини инобатга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тузилади.
4. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (91 530 сўм х 8 = 732 240 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
5. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 732 240 сўм (91 530 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
6. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсионерлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам иш ҳақидан (91 530 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
8. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида
белгиланган энг кам иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври |
Белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори |
Сўмларда: |
|
01.01.1973 йилдан |
70,00 |
01.01.1992 йилдан |
350,00 |
01.03.1992 йилдан |
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан |
550,00 |
01.07.1992 йилдан |
1 000,00 |
01.09.1992 йилдан |
1 250,00 |
01.10.1992 йилдан |
2 000,00 |
01.01.1993 йилдан |
2 500,00 |
01.04.1993 йилдан |
3 000,00 |
01.06.1993 йилдан |
7 500,00 |
01.07.1993 йилдан |
11 250,00 |
01.09.1993 йилдан |
13 500,00 |
01.11.1993 йилдан |
16 200,00 |
Сўм-купонларда: |
|
01.12.1993 йилдан |
24 300,00 |
01.01.1994 йилдан |
30 000,00 |
01.03.1994 йилдан |
45 000,00 |
01.06.1994 йилдан |
70 000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): |
|
01.07.1994 йилдан |
70,00 |
01.08.1994 йилдан |
100,00 |
01.03.1995 йилдан |
150,00 |
01.09.1995 йилдан |
250,00 |
01.04.1996 йилдан |
400,00 |
01.09.1996 йилдан |
550,00 |
01.12.1996 йилдан |
600,00 |
01.07.1997 йилдан |
750,00 |
01.07.1998 йилдан |
1 100,00 |
01.01.1999 йилдан |
1 320,00 |
01.08.1999 йилдан |
1 750,00 |
01.08.2000 йилдан |
2 450,00 |
01.08.2001 йилдан |
3 430,00 |
01.04.2002 йилдан |
3 945,00 |
01.08.2002 йилдан |
4 535,00 |
01.05.2003 йилдан |
5 440,00 |
01.08.2004 йилдан |
6 530,00 |
01.05.2005 йилдан |
7 835,00 |
01.10.2005 йилдан |
9 400,00 |
01.07.2006 йилдан |
10 800,00 |
01.11.2006 йилдан |
12 420,00 |
01.08.2007 йилдан |
15 525,00 |
01.11.2007 йилдан |
(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17 077,50 |
01.12.2007 йилдан |
18 630,00 |
01.04.2008 йилдан |
20 865,00 |
01.09.2008 йилдан |
25 040,00 |
01.11.2008 йилдан |
(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26 540,00 |
01.12.2008 йилдан |
28 040,00 |
01.08.2009 йилдан |
33 645,00 |
01.12.2009 йилдан |
37 680,00 |
01.08.2010 йилдан |
45 215,00 |
01.12.2010 йилдан |
49 735,00 |
01.08.2011 йилдан |
57 200,00 |
01.12.2011 йилдан |
62 920,00 |
01.08.2012 йилдан |
72 355,00 |
01.12.2012 йилдан |
79 590,00 |
01.08.2013 йилдан |
(79 590,00+91 530,00) / 2 = 85 560,00 |
01.09.2013 йилдан |
91 530,00 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 12 август, 32-сон, 433-модда