Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 18.08.2009 й. 1995-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 50-сон, МВ 11.08.2009 й. 82-сонли қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2009 йил 18 августда 1995-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлиги, Молия вазирлигининг
2009 йил 11 августдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича
пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2009 йилнинг 1 августидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
а) иш ҳақи - ойига 33 645 сўм;
б) ёшга доир пенсиялар - ойига 66 660 сўм;
в) болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 66 660 сўм;
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 40 375 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (33 645 сўм х 8 = 269 160 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (33 645 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 66 660 сўм, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 33 330 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 33 645 сўмдан 121 200 сўмгача (III гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 111 100 сўмгача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 66 660 сўм миқдорда, III гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йуқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 33 330 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Қолган тоифадаги пенсионерларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
пенсияларни ҳисоб-китоб қилиш учун янги энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи олинади (269 160 сўм);
ҳисоблаб топилган ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблашда қабул қилинган пенсионер иш стажининг миқдорига боғлиқ фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (33 645 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш
ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган
ТУЗАТУВЧИ КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Даврлар |
Коэфф. |
Даврлар |
Коэфф. |
|
1971 йилга қадар |
1461,5604 |
1994 йил 1 июлдан |
718,1646 |
|
1971 йил |
1424,3736 |
1994 йил 1 августдан |
588,7301 |
|
1972 йил |
1388,9929 |
1994 йил 1 сентябрдан |
511,8163 |
|
1973 йил |
1344,5639 |
1994 йил 1 ноябрдан |
397,1173 |
|
1974 йил |
1254,3684 |
1995 йил 1 январдан |
397,1173 |
|
1975 йил |
1226,8425 |
1995 йил 1 мартдан |
201,0311 |
|
1976 йил |
1200,5185 |
1995 йил 1 сентябрдан |
154,7903 |
|
1977 йил |
1167,1983 |
1996 йил 1 январдан |
154,7903 |
|
1978 йил |
1127,9540 |
1996 йил 1 апрелдан |
115,0659 |
|
1979 йил |
1105,7394 |
1996 йил 1 сентябрдан |
80,2949 |
|
1980 йил |
1077,3669 |
1997 йил 1 январдан |
80,2949 |
|
1981 йил |
1057,0826 |
1997 йил 1 июлдан |
55,9045 |
|
1982 йил |
1056,9614 |
1998 йил 1 январдан |
55,9045 |
|
1983 йил |
1037,5213 |
1998 йил 1 июлдан |
40,6921 |
|
1984 йил |
1037,4026 |
1999 йил 1 январдан |
33,3260 |
|
1985 йил |
1024,8434 |
1999 йил 1 августдан |
25,9596 |
|
1986 йил |
1012,5294 |
2000 йил 1 августдан |
16,9058 |
|
1987 йил |
988,6218 |
2001 йил 1 августдан |
12,0769 |
|
1988 йил |
923,5416 |
2002 йил 1 апрелдан |
10,5020 |
|
1989 йил |
866,3108 |
2002 йил 1 августдан |
9,1305 |
|
1990 йил |
781,7936 |
2003 йил 1 майдан |
7,6089 |
|
1991 йил |
539,4666 |
2004 йил 1 августдан |
5,8534 |
|
1992 йил 1 январдан |
159,5006 |
2005 йил 1 майдан |
4,8770 |
|
1992 йил 1 июлдан |
74,6165 |
2005 йил 1 октябрдан |
4,0640 |
|
1992 йил 1 октябрдан |
35,8635 |
2006 йил 1 июлдан |
3,3868 |
|
1993 йил 1 январдан |
26,4450 |
2006 йил 1 ноябрдан |
2,8224 |
|
1993 йил 1 апрелдан |
18,9604 |
2007 йил 1 августдан |
2,2579 |
|
1993 йил 1 июндан |
8,0918 |
2007 йил 1 ноябрдан |
2,0526 |
|
1993 йил 1 июлдан |
5,1961 |
2007 йил 1 декабрдан |
1,8815 |
|
1993 йил 1 сентябрдан |
3,9851 |
2008 йил 1 апрелдан |
1,6800 |
|
1993 йил 1 ноябрдан |
2,4189 |
2008 йил 1 сентябрдан |
1,4000 |
|
1994 йил 1 январдан |
1,8119 |
2008 йил 1 ноябрдан |
1,3250 |
|
1994 йил 1 мартдан |
1,0869 |
2008 йил 1 декабрдан |
1,2500 |
|
1994 йил 1 июндан |
0,7256 |
2009 йил 1 августдан |
1,0000 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 376-модда.