Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2007 й. ПФ-3889-сон "2007 йилнинг 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 23.07.2007 й. 1699-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 19.07.2007 й. М-37-сон ва МВ 74-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2007 йил 23 июлда 1699-сон
билан рўйхатга олинган
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлиги,
Молия вазирлигининг
2007 йил 19 июлдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли "2007 йилнинг
1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар
ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги
Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш
тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли "2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2007 йилнинг 1 августидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
а) энг кам иш ҳақи - ойига 15525 сўм;
б) ёшга доир пенсиялар - ойига 30750 сўм;
в) болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 30750 сўм;
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 18625 сўм.
2. 2007 йилнинг 1 октябридан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (15525 сўм х 8 = 124200 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (15525 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 30750 сўм, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 15375 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 15525 сўмдан 55909 сўм 9 тийингача (III гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 51250 сўм) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 30750 сўм миқдорида, III гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 15375 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
2007 йилнинг 1 октябридан янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (124200 сўм);
олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (15525 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Йўриқномага
ИЛОВА
Пенсиялар қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик
иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган
ТУЗАТУВЧИ КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Даврлар |
Коэфф. |
|
Даврлар |
Коэфф. |
1971 йилга қадар |
647,3225 |
|
1994 йил 1 январдан |
0,8025 |
1971 йил |
630,8525 |
|
1994 йил 1 мартдан |
0,4813 |
1972 йил |
615,1825 |
|
1994 йил 1 июндан |
0,3213 |
1973 йил |
595,5050 |
|
1994 йил 1 июлдан |
318,0738 |
1974 йил |
555,5575 |
|
1994 йил 1 августдан |
260,7475 |
1975 йил |
543,3663 |
|
1994 йил сентябрдан |
226,6825 |
1976 йил |
531,7075 |
|
1994 йил 1 ноябрдан |
175,8825 |
1977 йил |
516,9500 |
|
1995 йил 1 январдан |
175,8825 |
1978 йил |
499,5688 |
|
1995 йил 1 мартдан |
89,0363 |
1979 йил |
489,7300 |
|
1995 йил 1 сентябрдан |
68,5563 |
1980 йил |
477,1638 |
|
1996 йил 1 январдан |
68,5563 |
1981 йил |
468,1800 |
|
1996 йил 1 апрелдан |
50,9625 |
1982 йил |
468,1263 |
|
1996 йил 1 сентябрдан |
35,5625 |
1983 йил |
459,5163 |
|
1997 йил 1 январдан |
35,5625 |
1984 йил |
459,4638 |
|
1997 йил 1 июлдан |
24,7600 |
1985 йил |
453,9013 |
|
1998 йил 1 январдан |
24,7600 |
1986 йил |
448,4475 |
|
1998 йил 1 июлдан |
18,0225 |
1987 йил |
437,8588 |
|
1999йил 1 январдан |
14,7600 |
1988 йил |
409,0350 |
|
1999 йил 1 августдан |
11,4975 |
1989 йил |
383,6875 |
|
2000 йил 1 августдан |
7,4875 |
1990 йил |
346,2550 |
|
2001 йил 1 августдан |
5,3488 |
1991 йил |
238,9288 |
|
2002 йил 1 апрелдан |
4,6513 |
1992 йил 1 январдан |
70,6425 |
|
2002 йил 1 августдан |
4,0438 |
1992 йил 1 июлдан |
33,0475 |
|
2003 йил 1 майдан |
3,3700 |
1992 йил 1 октябрдан |
15,8838 |
|
2004 йил 1 августдан |
2,5925 |
1993 йил 1 январдан |
11,7125 |
|
2005 йил 1 майдан |
2,1600 |
1993 йил 1 апрелдан |
8,3975 |
|
2005 йил 1 октябрдан |
1,8000 |
1993 йил 1 июндан |
3,5838 |
|
2006 йил 1 июлдан |
1,5000 |
1993 йил 1 июлдан |
2,3013 |
|
2006 йил 1 ноябрдан |
1,2500 |
1993 йил 1 сентябрдан |
1,7650 |
|
2007 йил 1 августдан |
1,0000 |
1993 йил 1 ноябрдан |
1,0713 |
|
|
|
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 314-модда.