Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 117-сон, Молия вазирлигининг 55-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 15.06.2006 й. Қарори (АВ томонидан 19.06.2006 й. 1585-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.06.2006 й.
N 1585
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.06.2006 й. N 117 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.06.2006 й. N 55 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли "2006 йилнинг
1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар
ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги
Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 29 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлиги О.Обидов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 240-модда.