Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06-3/436-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 5083-сон, Молия вазирлигининг 107-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2006 й. 1537-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.01.2006 й.
N 1537
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2005 й. N 06-3/436 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2005 й. N 5083 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
31.12.2005 й.
N 107
ҚАРОРИ
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш
ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 24 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 47-48-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова қилинаётган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисида низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
Ф. Назиров |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
О. Обидов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 15-модда.