Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2009 й. ПҚ-1198-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2009 й.

N ПҚ-1198



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2009

ЙИЛ 5 АВГУСТДАГИ ПҚ-1169-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқараётган маҳаллий корхоналарнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ушбу маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарорининг 2-сон иловасига иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Белгилансинки, киритилаётган ўзгартишлар 2009 йилнинг 1 октябридан бошлаб кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 40-сон, 433-модда.