Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2010 й. ПҚ-1427-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2010 й.

N ПҚ-1427



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, техник чигитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ёғ-мой саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлиқ юклашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ёғ-мой саноати корхоналарининг технологик жиҳозланиш ҳолати, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги, техник чигитни қайта ишлаш технологик регламентларига риоя этилиши танқидий ўрганиб чиқилди;

раҳбар ходимлар аттестациядан ўтказилди ҳамда тармоқ корхоналарини мазкур соҳада тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди;

ўтказилган таҳлил асосида техник чигитни қайта ишловчи ёғ-мой тармоғи корхоналарининг сонини янада мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорининг 2-бандидаги "ва ёғ-мой" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 377-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 11-сон, 454-модда