Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.1996 й. 270-сон "Темир Мирзаев номидаги мевали кўчатлар етиштириш давлат хўжалигига қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.1996 й.

N 270




ТЕМИР МИРЗАЕВ НОМИДАГИ МЕВАЛИ

КЎЧАТЛАР ЕТИШТИРИШ ДАВЛАТ ХЎЖАЛИГИГА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН

ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қарши туманидаги Темир Мирзаев номидаги мевали кўчатлар етиштириш давлат хўжалигига қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 июлдаги

270-сон қарорига

ИЛОВА


Қашқадарё вилоятининг Темир Мирзаев номидаги

мевали кўчатлар етиштириш давлат хўжалигига

ер майдони ажратиш

РЎЙХАТИ

Ер майдони ажратиб берилган

хўжаликнинг номи ҳамда ер

ажратиш мақсади


Умумий

майдон. га


Шу

жумладан,

доимий

фойдала-

нишга, га


Ажратиб берилган

ер эгаси ва ердан

фойдаланувчининг

номи ҳамда шу

ерларнинг тури


Ер майдонини

ажратиш

шартлари


Қарши туманининг Темир Мирзаев номидаги мевали кўчатлар етиштириш давлат хўжалигига қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун

123,9

123,9

Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бошқармаси ҳудудидан жами 123,9 га, шу жумладан 16,2 га суғориладиган экин майдони, 4,2 га яйлов ер, 27,4 га боғ, 10,9 га узумзор, 31,4 га бўз ер, 5,4 га дарахтзор, 22,0 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер, 6,4 га томорқа


Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 28 мартдаги К-114/3-сон қарорида белгиланган шартлар асосида