Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.1994 й. 447-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1994 й.

N 447


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўқув юртлари тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари ва бўлинмалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Олий ва ўрта махсус милиция мактаблари негизида ички ишлар органлари мутахассисларини тайёрлаш ва бошлиқлар таркиби ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академияси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академиясини ташкил этиш бирлаштирилаётган ўқув юртлари доимий ва ўзгарувчан таркибининг мавжуд умумий сони доирасида амалга оширилсин.


2. Академиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ички ишлар органларининг олий бошлиқлар таркибини тайёрлаш;

танлов асосида икки босқичда ички ишлар органларининг олий ва ўрта юридик маълумотли бошлиқлар таркибини тайёрлаш;

ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш муаммоларини тадқиқ этиш;

илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академияси Уставини ва тузилмасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов