Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.1994 й. 454-сон "Аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун шартномавий (эркин) нархларга ўтиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.1994 й.

N 454



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН КЎМИР,

ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ УЧУН

ШАРТНОМАВИЙ (ЭРКИН) НАРХЛАРГА

ЎТИШ ТЎҒРИСИДА


Кўмир, табиий ва суюлтирилган газни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда тегишли тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун шартномавий (эркин) нархларга ўтилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун нархларнинг асосланган ҳолда шакллантирилиши устидан назорат ўрнатсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 январдаги 45-сон ва 1994 йил 30 майдаги 273-сон қарорларининг кўмир ҳамда табиий ва суюлтирилган газнинг чекланган чакана нархлари ва тарифларига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 9, 44-модда.