Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2003 й. 347-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2003 й.

N 347




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ

УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда диншунослик фани асослари, муқаддас ислом дини тарихи ва фалсафаси, бу соҳанинг жамият ҳаёти ва ривожидаги аҳамиятини назарда тутиб, Тошкент ислом университетини битириб чиқаётган мутахассисларнинг диний ва дунёвий билимлар ҳамда хорижий тилларни пухта эгаллаганини эътиборга олиб, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР КИЛАДИ:


1. 2003 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бакалавр ва магистрларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ белгилансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                                 И. Каримов