Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 14.02.2012 й. 3-сон "Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2012 й. 2125-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2012 й.

N 2125-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.02.2012 й.

N 3


ҚАРОРИ


"Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё

ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига

қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2012 йил 16 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 июндаги 185-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 262-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сон "Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2125, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 256-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                      У. Турдиев






Қарорга

ИЛОВА



"Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё

ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига

қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда)" деган сўзлардан кейин "2011 йил 21 июндаги 185-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 262-модда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Низомда:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда), "Рақобат тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) қонунларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда), 2011 йил 21 июндаги 185-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 262-модда) қарорларига мувофиқ стратегик, монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа савдоларига қўйилиш жадвалларини, маҳсулотларни реализация қилиш ҳажмлари ва нархларини назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди";


2-банд "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида" деган сўзлардан кейин "2011 йил 21 июндаги 185-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-иловасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 109-модда