Иқтисодиёт вазирлигининг 58-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 154-1-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 02/2658-сон "Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.07.2005 й. Қарори (АВ томонидан 06.08.2005 й. 1506-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.08.2005 й.
N 1506
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2005 й. N 58 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2005 й. N 154-1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2005 й. N 19 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2005 й. N 02/2658 |
ҚАРОРИ
Кадрларни давлат грантлари асосида
мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2005 йил 16 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги ПҚ-92-сон Қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Р. Азимов |
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
Р. Қосимов |
Халқ таълими вазири
|
Т. Жўраев |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. |
А. Акбаров |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 258-модда.