Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 20.08.2005 й. 18/1-сон "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.10.2005 й. 1518-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.10.2005 й.

N 1518



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.08.2005 й.

N 18/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул

муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқноманинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 5 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пулдаги тўловларни узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор амалга киритилган кундан бошлаб, Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида Йўриқнома" (янги таҳрирда)ни тасдиқлаш тўғрисида қарори (рўйхат рақами 1156, 2002 йил 8 июль) ва унга киритилган 2002 йил 24 августдаги 1-қўшимча, 2003 йил 1 мартдаги 2-қўшимча, 2003 йил 27 декабрдаги 3-қўшимча ва 2004 йил 2 октябрдаги 4-қўшимча ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 334-модда.