Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзбеккино" миллий агентлигининг 1-сон, Молия вазирлигининг 9-сон "Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 04.02.2008 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2008 й. 1385-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2008 й.

N 1385-1

"ЎЗБЕККИНО"

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

04.02.2008 й.

N 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.02.2008 й.

N 9

ҚАРОРИ



Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини

шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган

маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2008 йил 29 февралдан кучга киради)



Фильм ишлаб чиқаришда қўлланилаётган кинотехнологик жараёнларнинг замонавий тараққиёт даражаси, электрон ахборот манбаларини сақлаш воситаларининг янги турлари юзага келганлигини ҳисобга олган ҳолда, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 16 июндаги 18 ва 85-сон (2004 йил 16 июль, рўйхат рақами 1385 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 327-модда), қарори билан тасдиқланган Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

"Ўзбеккино" МА Бош директори в.б.

А. Исҳоқов

Молия вазири

Р. Азимов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 47-модда.