Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1995 й. 280-сон "Бекобод шаҳрининг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.1995 й.

N 280




БЕКОБОД ШАҲРИНИНГ 50 ЙИЛЛИГИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси энг муҳим индустриал-металлургия марказларидан бири Бекобод шаҳрининг 50 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил август ойининг учинчи ўн кунлигида Бекобод шаҳрининг 50 йиллиги байрам қилишга тантанали тадбирлар ўтказилсин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Бекобод шаҳрини 1995-1996 йилларда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш ва ободонлаштиришга оид тадбирлар мажмуини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширсин.

Объектлар қурилиши ва ободонлаштириш ишлари Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрининг маҳаллий бюджети ва корхоналар, ташкилотлар ҳамда хомийларнинг  улушлари ҳисобига амалга оширилсин.

Бекобод шаҳрининг алоҳида ўрнак кўрсатган илғорлари, ишлаб чиқариш новаторларини мукофотлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритсин.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудий - ташкилий бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов