Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Март

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

2005


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ

3


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлови муддатининг тугаши;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун сотилган бензин ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг тугаши.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.



5

*****

- юридик шахслар - резидентларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар шунингдек юридик шахслар - норезидентларга тўловлардан даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни, тўлаш муддатининг тугаши**.


Солиқ кодекси 42-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 36 банди..


- акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, ўсимлик ёғи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этиш муддатининг тугаши.

10


- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сотилган маҳсулот ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб-ларни тақдим этиш ва тўловни тўлаш, шунингдек февраль ойи учун ҳисобланган ва тўланган ягона ижтимоий тўлов суммалари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан фуқароларнинг ҳисобланган ва тўланган мажбурий суғурта бадаллари суммалари тўғрисида ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатининг тугаши;

- февраль ойи учун меҳнат пайтида жароҳат олиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган пенсиялар тўланиши бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва харажатларни қоплашга тўлов тўлаш муддатининг тугаши.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 38, 39, 44, 46, 52-бандлари.


13

*****

- март ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг тугаши;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- март ойининг I ўн кунлиги учун сотилган бензин ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг тугаши.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


15


- март ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловларни кирим қилиш муддатининг тугаши *;


Солиқ кодекси 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 29 банди.


- - бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошадиган корхоналарнинг февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатининг тугаши ***;


Солиқ кодекси 121-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- февраль ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ва солиқ тўланадиган муддатнинг тугаши;


"ЎзР АВ томонидан 21.07.2003 й. 1260-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12, 13-бандлари.

- февраль ойи учун Республика йўл жамғармасига ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатининг тугаши;


ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган "ЎзР МВ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 26-банди.

- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун февраль ойига белгиланган қатъий солиқни тўлаш муддатининг охирги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар); болалар ўйин автоматлари;

ўйин автоматлари, шунингдек пул ютуқли ўйин автоматлари ҳам киради;

бильярдхоналар;


ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган ""Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.

- февраль ойи учун ??С ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлаш муддатининг тугаши;


Солиқ кодекси, 77, 78-моддалар;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 53, 54-бандлари.

- транспорт воситалари учун февраль ойига бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатининг тугаши;


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, бошқа давлат мулкини бошқариш органлари, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатининг тугаши;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1-3-бандлари.

- февраль ойи учун лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолият олиб борадиган корхоналар ялпи тушумидан солиқни тўлаш муддатининг тугаши;


ЎзР АВ томонидан 21.04.2003 й. 1234-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 9-10-бандлари.


- февраль ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга бўлган мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни.


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6, 7 бандлари

20

*****

- февраль ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатининг тугаши;


Солиқ кодекси 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 27 банди.


- март ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.


- февраль ойи учун ер остидан фойдаланганлик (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик) учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлаш муддатининг тугаши;


Солиқ кодекси 109-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 11а банди.

- февраль ойи учун Республика йўл жам-ғармасига тўланиши лозим бўлган тўлов тўлаш муддатининг тугаши.


ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган "ЎзР МВ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 26-банди.

23


- март ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг тугаши;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- март ойининг II ўн кунлиги учун сотилган бензин ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг тугаши.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.

25

- март ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини кирим қилиш муддатининг сўнгги куни****;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 6-7 банди.

- чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмалари ваколатхоналарининг йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатининг тугаши.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг, 2 банди.


-----------------------------------

*) йилнинг ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган даромади (фойдаси) энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган ҳамда тўловларни бўнак (жорий) тўловларини тўламай, ҳар чоракда йил бошидан буён ўсиб борувчи якун билан амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари;

**) жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тўғрисидаги маълумотлар МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага 2а-сон иловада акс эттирилган;

***) бир чоракда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан кам бўлган юридик шахслар солиқни чоракда бир марта, чораклик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар;

****) ҳисобот чораги учун маҳсулот сотиш бўйича энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 бараваригача даромад (фойда)га эга бўлган корхоналар, шунингдек тўловларни ҳар чоракда амалга оширадиган, ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган (де??он хўжаликларидан ташқари) қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно;

*****) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - ”СБХ” газетаси ва ”NORMA” АҲТ эксперт хизматининг муаллифлик ишланмасидир. Уни ОАВда кўчириб босиш ва электрон маълумотлар базаларига жойлаштиришга фақат “СБХ” газетаси таҳририяти ёки “Norma-Hamkor” МЧЖ билан тузиладиган шартнома асосидагина йўл қўйилади.