Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2016 й. ПҚ-2695-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2016 й.

N ПҚ-2695



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақаси Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига доир маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 26 мартдаги ПҚ-1081-сонли қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақаси Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига доир маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битим бўйича ишларни амалга ошириш механизми тўғрисида" 2009 йил 3 июндаги ПҚ-1121-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                   Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 600-модда