Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 22/ҚҚ-сон, Меҳнат вазирлигининг 8-Қ/Қ-сон "Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.04.2017 й. Қарори (АВ томонидан 10.05.2017 й. 2882-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.05.2017 й.
N 2882
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 07.04.2017 й. N 22/ҚҚ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.04.2017 й. N 8-Қ/Қ |
ҚАРОРИ
Академик лицейлар битирувчиларига
мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори
|
У. Салимов |
Меҳнат вазири ўринбосари |
Б. Низомов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 15 май, 19-сон, 350-модда