Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2017 й. 475-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2017 й.

N 475



МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА УНГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН

МАҲСУЛОТЛАР ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига изоҳ матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"*) Маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

**) Мувофиқликни тасдиқлаш мувофиқликни декларациялаш ёки ишлаб чиқарувчи томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлигини маълум қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

***) Фақат озиқ-овқат саноатида ҳамда фармацевтика маҳсулотлари ва чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқаришда қўлланиладиган маҳсулотлар. Мувофиқликни тасдиқлаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

****) Мувофиқликни тасдиқлаш фақат четдан келтирилаётган маҳсулотларга хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисида декларациясини тан олиш йўли билан амалга оширилиши мумкин".


2. "Ўзстандарт" агентлиги ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 652-модда