Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 53/ҚҚ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 20-Қ/Қ-сон "Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 03.08.2017 й. 2910-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.08.2017 й.
N 2910
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ- ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 30.06.2017 й. N 53/ҚҚ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.06.2017 й. N 20-Қ/Қ |
ҚАРОРИ
Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов
асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори
|
М. Холмухамедов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири |
А. Абдухакимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 7 август, 31-сон, 787-модда