Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2000 й. 473-сон "Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2000 й.

N 473



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА

МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва улар бўйича мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ушбу Тартибни ижро учун қабул қилсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 12, 76-модда.