Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 05.02.2018 й. 67-сон "Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.02.2018 й. 2256-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2018 й.

N 2256-1




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

05.02.2018 й.

N 67


БУЙРУҒИ



"Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар

(таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш

бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2011 йил 8 июлдаги 112-сон "Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2256, 2011 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 353-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                     Д. Дехканов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 125-модда